RU

Последние новости

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  5 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  20 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Марат Мифтахутдинов: "Абрамов руҳий томонлама анча чўкиб қолганди" Новости

Марат Мифтахутдинов: "Абрамов руҳий томонлама анча чўкиб қолганди"

Вадим Абрамов билан бирга «Астана» клубида ишлайдиган Марат Мифтахутдинов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
- Марат ака, Абрамов «Астана» мураббийлар штабида Мифтахутдинов ҳам бўлади, деди. Бу сиз учун кутилмаган чорлов бўлдими?
- Албатта, Қозоғистон вице-чемпиони бўлган клубда ишлайман, деб сира ўйламагандим. Бир томондан жуда қизиқ. Ҳозир Қозоғистон футболи ҳақида маълум маънода тасаввурга эгамизу, лекин бевосита ўша жараёнда қатнашиш қизиқарли бўлса керак.

- Абрамовнинг услубида кўпроқ психологик тайёргарлик устун туради. Шунингдек, ҳужумкор футболга ҳам мойиллик кучли. Бу услуб янги жамоаси ўйинида ҳам қўлланиладими?
- Бу икки ўйин услубидан ташқари, тўпни ушлаш, назорат қилиш, техникага асосланган футбол намойиш этишга ҳам эътибор қаратамиз. Қозоғистон футболида шу нарсалар етишмайди. Асосан ҳужумга эътибор бериб, дарвозага зарба бераверишади. Абрамов нимани қандай ўйласа, шуни амалиётга тадбиқ этади.

- Сиз сўнгги мавсумни «Машъал»да ўтказдингиз. Шу клубда бир пайтлар ишлаб кетган Виктор Кумиков айни пайтда Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоасини бошқаряпти. Қарағандаликлар ЕЧЛдан сўнг Европа Лигасида ҳам иштирок этишяпти. Бу мутахассис билан гаплашиб кўрмадингларми?
- Йўқ. Лекин унинг фикрлари биз учун қизиқарли бўларди. Балки, у асосий рақибларидан бирига маълумот бермас.

- Қозоғистон футболини бизникидан устун қўя бошлашди. Бу фикрларга қўшиласизми?
- Бизнинг футболдан кучли, дея олмайман. Тўғри, молиявий жиҳатдан бақувват клублар кўп. Қозоғистон УЕФАга ўтганидан сўнг мамлакат футболида ғарб футболига хос элементлар пайдо бўлди. Лекин умумий олганда, Ўзбекистон олий лигаси бироз бўлсада устунроқ кўриняпти.

- «Машъал» раҳбарияти кетишингизга қандай муносабат билдирди?
- Янги иш жойимда омад тилашди. Муборакда истеъдодли мураббий ишлаяпти. Унинг иш услубини ҳам ҳурмат қиламан.

- Астанада қаерда яшайсизлар?
- Ҳозирча клуб базасидан жой ажратишган. Шароитлар аъло даражада. Алоҳида уйга кўчиб ўтишга ҳожат йўқ.

- Абрамов мураббийлар штабида ёрдамчиларининг фикрини инобатга оладими?
- Бўлмасамчи. Барча иш ҳамжиҳатликда амалга оширилади. Ўйиндан олдин бизга ўз таркибимизни беришни сўрайди. Кейин ўзи тузиб чиққан таркиб билан таққослаб кўради.

- Эронга қарши ўйиндан кейин юзага келган истеъфодан сўнг Абрамов тушкун ҳолатга тушгани аниқ. Ҳозир мураббий ўзини қандай ҳис қиляпти?
- Узоқ муддат даволанди. Руҳий томонлама анча чўкиб қолганди. Бир йилга яқин севимли касбда ишламаслик бу жуда оғир. Аммо Карленович бу синовларни енгиб ўтди.

- Ўзбекистонда мураббийлар рейтинги тузиб чиқилса, шахсан сиз Абрамовни нечанчи ўринга қўярдингиз?
- (Бироз ўйланиб)... Биринчи ўринга. У билан бирга ишлаётганим учун бу фикрни билдирмаяпман. У терма жамоада мураббийлик қилган даврда бош жамоамиз ёрқинроқ, ҳужумкор ўйин намойиш этарди. Абрамовнинг истеъфоси кутилмаган ҳолда рўй берди. Назаримда, уни раҳбарият қўллаб-қувватлаши керак эди. Вадим Карленович 4-саралаш босқичига қуръа ташлангандаёқ, бу гуруҳдан чиқишимизга ишонганди.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика