RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  0 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  8 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  8 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  13 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  25 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6

Манчестер vs Лондон. Гвардиоланинг "снайперлари" Венгер болаларига қарши. Превью Новости

Манчестер vs Лондон. Гвардиоланинг "снайперлари" Венгер болаларига қарши. Превью

Бугун Англияда катта футбол байрами.

Кеча Премьер-лигада 11-турга старт берилган эди. Бугун эса турнинг бирйўла иккита марказий учрашуви бўлиб ўтади. Қуйида улардан биринчисига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 11-тур

"Манчестер Сити" – "Арсенал"

05.11.2017, 19:15

"Этихад стэдиум"

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд)


Бугунги учрашувлар орасида энг қизиқарли ўтиши кутилаётган тўқнашув. Боиси, ҳар икки жамоа ҳам асосан ҳужумни ёқтиради. Охирги ойларда Европанинг энг кучли клуби бўлиб турган Гвардиола шогирдлари чиройли футболни ёқтирадиган Венгер болаларига ҳам голлар ёмғирини ёғдиришга уриниб кўришади. Лекин, "Арсенал" бугунги рақибини сўнгги пайтларда қандай енгиш мумкинлигини тез-тез намойиш этиб келаяпти.

"Манчестер Сити" айни пайтда турнир жадвалида якка пешқадам. "Шаҳарликлар" исталган жамоага хоҳлаганча гол уришмоқда. Таркибда фақат Компани ва Менди жароҳат боис бугун жамоага ёрдам бера олишмайди. Қолганлар соппа-соғ ва бугунги жангга тайёр. "Сити"нинг асосий қуроли юқори даражадаги ҳужумкор ўйинчилар бўлиши аниқ. Де Брюйне, Давид ва Бернарду Силва, Сане, Стерлинг, Жезус ва Агуэролар қанча истаса, шунча гол урмоқда. Уларнинг ҳар биридан хавф кутиш мумкин, бундай ҳолатда кимгадир қарши персонал ўйинчи қўйиш бефойда. Уларга ўз ишларини қилишга ҳалақит қилишнинг энг яхши йўли тўпни имкон қадар уларга бермаслик. Тўп назорати "Сити"га ўтса хавф кутаверинг.


"Арсенал"да эса жароҳатланганлар етарлича бор. Мустафи, Уэлбек, Оспина ва Чэмберс ўйнамаслиги аниқ. Бундан ташқари, Сеад Колашинацнинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Сеал Европа лигасидаги ўйинни ўтказиб юборди ва бугун ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Венгер унинг ўйнай олишига умид қилмоқда.

"Тўпчилар" охирги пайтларда бироз ўзларига келиб олгандек кўринишмоқда. Жамоа чемпионатда голлар урмоқда, ўйинни бошқарувчи асосий фигуралар ҳисобланган Рэмси ва Озил формага кириб олди дейиш мумкин. Санчес ва Лаказеттнинг кайфияти чоғ бўлса бугунги рақибга қарши нимадир қилиш мумкин.

Умумий олганда, бугун мезбонлар фаворит. Чунки, ҳозир "Сити" Европанинг исталган клубига камида 2та гол ура оладиган ҳолатда. "Арсенал" ғалаба қозониш учун эса руҳий тайёргарлик ва камсимум кам хато қилиш жуда муҳим.



Қизиқ:

- "Манчестер Сити" клуби "Арсенал"ни барча мусобақаларда охирги 9та ўйинда бор йўғи 1 маротаба мағлуб этган (1 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият);

- "Сити" жорий мавсум АПЛда ҳисобда олдинга чиқиб олган 9 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган, "тўпчилар" эса ҳисобда ортда бораётиб ғалабани рақибдан илиб кетиш борасида энг яхшилар - 3та ўйин;

- Серхио Агуэро ушбу жамоаларнинг барча мусобақалардаги сўнгги 7та тўқнашувида 5та гол урган.



Мураббийлар фикрлари:

Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"): "Қийин бўлади. Умид қиламан, биз Неаполдаги ўйиндан хулоса чиқариб мухлисларимизга спектакль қўйиб берамиз. Энг муҳими - яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш".

Арсен Венгер ("Арсенал"): "Биз яхши ҳимояланишни хоҳлаймиз, лекин сиз у ерга бориб фақат ҳимояда ўйнай олмайсиз. Ҳимоянинг энг яхши кўриниши баъзида ҳужум ҳисобланади".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика