RU

Последние новости

17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 17:00Перес мегатрансферни режалаштирмоқда  0 16:37"Динамо" – "Навбаҳор" беллашувига ҳакамлар тайинланди  2 16:153 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда  0 15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  1 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  6 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  15 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  6 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  49 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм": "шаҳарликлар" нохуш серияга чек қўйишадими? Новости

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм": "шаҳарликлар" нохуш серияга чек қўйишадими?

Англия премьер лигасида бугун 18-турнинг марказий баҳси ўтказилади.

Енгилмас "Манчестер Сити" ўз уйида "тўртталик"да кетаётган "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади.

"Этиҳад" стэдиумда Хосеп Гвардиола ҳамда Маурицио Почеттино қарама-қаршлигига гувоҳ бўламиз.

Жорий мавсумда "Манчестер Сити" премьер лигада якка ҳокимликни ўрнатган. "Шаҳарликлар" ҳали бирорта мағлубиятга учрамасдан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.

"Шпорлар" эса жорий мавсумда ички чемпионатда кутилганидек муваффақиятли ўйнай олишмаяпти. Гарчи жамоа "кучли тўртталик"да кетаётган бўлсада, чемпионлик учун курашдан аллақачон чиқиб кетишган. Лекин бу факторларни бугунги баҳсга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Тоттенхэм" турнир жадвалидаги ўз мавқеини яхшилаб олиш учун курашади. "Сити" эса мағлубиятсиз серияни давом эттириш билан биргаликда биринчи даврани кўтаринки руҳда тугатиш иштиёқида.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Пеп ҳали Маурицио Почеттинони расмий ўйинларда мағлубиятга учрата олмаган.
Ўтган йилги мавсумда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг бирида "Тоттенхэм"нинг қўли баланд келган бўлса, "Этиҳад"да ўтган тўқнашувда ғолиб номи аниқланмаганди.

Фақатгина жорий мавсум бошланиши арафасида ўтказилган ўртоқлик турниридаги беллашувда "Сити" "Тоттенхэм" устидан зафар қучди.

Демак Пеп бугун Почеттино билан ўзининг шахсий ҳисоб-китобини жойига қўйишга қасдланган.

"Манчестер Сити" премьер лигада сўнгги бор "Тоттенхэм"ни 2015 йил, 3 май куни мағлуб этганди. Шундан сўнг кетма-кет икки мавсумдан буён "Тоттенхэм" "Сити"га ютқазмай келмоқда.

Ўзаро ўйинлар тарихидан:
Бу жамоалар жами 154 маротаба тўқнаш келишган. "Тоттенхэм" 60 бор ғалаба қозонган бўлса, "Сити" 59 марта "шпорлар"дан устун келган. Қолган 35 ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Бугун "Манчестер Сити" ўзаро учрашувлардаги ғалабалар сони бўйича "Тоттенхэм"га етиб олиши мумкин.

"Манчестер Сити" тўпурари: Серхио Агуэро (10 гол)

"Тоттенхэм" тўпурари: Харри Кейн (12 гол)


АПЛ, 18-тур.
"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" (22:30)
"Этиҳад" стэдиум.
Бош ҳакам
: Крейг Павсон.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика