RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди Новости

"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди

"Манчестер Сити" Англия ва Европа футболи чўққиси қайтиш йўлида кенг кўламли қайта қуришни бошламоқда.

"City Xtra" порталининг хабар беришича, ҳимоя чизиғига алоҳида эътибор қаратилади.

Қайд этилишича, "шаҳарликлар" "Удинезе"нинг 25 ёшли франциялик ҳимоячиси Умар Солега жиддий қизиқиш билдирмоқда. Нархи 30 млн еврога баҳоланган ҳимоячи "Ливерпуль" ва "Челси"нинг шорт-листида бор, аммо айнан "Сити" фаол музокараларни биринчи бўлиб бошлаган.

"Сити" қишда Абдуқодир Хусанов ва Витор Рейсни сотиб олди. Ўзбекистонлик ёш ҳимоячи тезда мослашиб кетди ва бошланғич таркибда бир неча учрашувда майдонга тушди.

Манбаларга кўра, Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи Ҳусанов билан ёзда янада яқиндан ишлай бошлаши, уни келажакда асосий ҳимоявий ролга тайёрлашни режалаштирган. "Шаҳарликлар" бош мураббийи 20 ёшли иқтидорнинг салоҳиятига ишонади ва уни келаси мавсумгача "Сити" тизимига тўла мослаштирмоқчи.

Соленинг қўшилиши рақобатни кучайтириши керак, бироқ клуб асосий жамоанинг ҳозирги ўйинчиларидан – Аке, Стоунз ёки Аканжининг кетиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

Шу билан бирга, "Ювентус"дан Андреа Камбьясони трансфер қилиш варианти кўриб чиқилмоқда, бу клуб раҳбарияти жиддий мақсадларни олдига қўйганини англатади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика