RU

Последние новости

08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   0 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  12 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  6 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  81 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2

"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин Новости

"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин

"Манчестер Сити" Флориан Вирц учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.

Get German Football News нашрининг Bild’га таяниб хабар беришича, "Байер" ҳамон Флориан Вирцни яна бир мавсум клубда қолишига ишонч билдирмоқда ва у билан шартномани 2028 йилгача узайтириш умидини йўқотмаган. 

Бироқ, агар Вирц шартномани узайтирмасликка қарор қилса, у шу ёзнинг ўзидаёқ клубни тарк этиши эҳтимоли юқори. Бундай ҳолда "Байер" харидор жамоадан камида 150 миллион евро талаб қилади.

Таъкидланишича, "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола футболчи билан учрашиб, унинг жамоа тизимига қандай мослашиши ва Кевин де Брюйненинг ўрнини қандай эгаллаши ҳақида тушунтирган. "Шаҳарликлар" "Байер"га 150 миллион евро тўлашга ва Флорианга йилига 25 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

21 ёшли футболчига "Сити"дан ташқари, "Реал" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдирмоқда. Вирцнинг келажаги ҳақидаги қарори кўп жиҳатдан унинг мақсадларига боғлиқ - у Чемпионлар Лигасини ва "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истайди. Бу борада у "Реал"га ўтиш вариантини маъқул кўрмоқда, "Бавария" варианти эса уни камроқ қизиқтирмоқда. Шу билан бирга, мадридликлар хавбекни сотиб олиш масаласини фақат май ойида ҳал қилишмоқчи. Футболчининг отаси Вирцнинг "Бавария"га ўтишини афзал кўрмоқда. У аллақачон Мюнхен клуби вакили Ули Хенесс билан бир неча бор учрашган.

Вирц жорий мавсум Бундеслигада 26 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика