"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда
13 авг 21:10
Новости


"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда
Клуб бразилиялик дарвозабон бўйича ҳеч қандай таклиф олмаган.
"Манчестер Сити" Эдерсонни Жанлуижи Доннаруммага нисбатан афзал билмоқда.
Аввалроқ, инглиз клуби бразилиялик футболчи кетган тақдирда ПСЖ дарвозабонини ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги маълум бўлганди.
ESPN хабарига кўра, "шаҳарликлар" Эдерсонни сақлаб қолишни хоҳлашмоқда, аммо Доннарумма трансфери ҳам истисно этилмаяпти. Бу келишув бразилиялик футболчининг ўзи кетишга рухсат сўраши ва бирор клуб унинг трансфер қийматига мос таклиф бериши билан боғлиқ бўлади.
Ҳозирги вақтда "Сити" 31 ёшли дарвозабон бўйича бошқа жамоалардан ҳеч қандай таклиф олмаган.
Похожие новости

Комментарии