RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Максим Шацких: "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас" Новости

Максим Шацких: "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас"

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Файҳа" баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких ва ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов қатнашишди.



"Ҳаммага хайрли кун. Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичидаги охирги ўйинимизни ўтказамиз. Шунинг учун сифатли футбол кўрсатишга интиламиз. Йилни яхши кайфиятда тугатишни хоҳлаймиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз. Кейин эса оғир ўтган мавсумдан кейин дам оламиз", – деди Шацких. 



"Ҳаммага салом. Жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло. Ўйинга ҳамма тайёр. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз сақланиб қолган. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", – деди Холдорхонов.



- Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари паст – бу қолган рақибларга боғлиқ. Жамоага нима етишмади ёки бор имконияти шуми?

- Айтганимдек, имкониятлардан фойдаланишда оқсадик. Айниқса, иккита ўйинимиздаги натижа қимматга тушди. "Аҳал" билан ўйинда майдон халақит қилди. Биз ҳосил қилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бу биз учун тажриба бўлди. ОЧЛ менинг илк мусобақам эди – тажриба орттирдик, хатоларни кўрдик. Энди кейинги йилда рақиблар даражасини тахминан биламиз.

Эртага "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас. Бу – футбол. Асосийси, чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз лозим. 

- "Ал Файҳа"нинг ўйинларини кузатиб бордингизми? Жамоа олдингига қараганда қанчалик ўзгарган?

- Ҳа, кузатиб бордик. Маҳаллий ва ОЧЛ доирасидаги ўйинлари катта фарқ қилади. Футболчилари ҳам мусобақага қараб ўзгаради. Қандай футболчилар билан бу ерга келганидан ҳам хабаримиз бор. Уларда ҳам, бизда ҳам катта муаммолар бор, жароҳатланганлар кўп. Бизда гуруҳдан чиқиш учун курашиш имкони бор, уларда эса йўқ. Эртага ҳужумкор ва тажовузкор ўйин намойиш этамиз.



- Футболчига савол. Сиз учун "Пахтакор" сафидаги бу йилги мавсум қандай ўтди?

- Биринчи даврада терма билан бирга бўлдим. Клубда унчалик ўйин амалиёти бўлмади. Мавсумнинг иккинчи қисмида "Пахтакор"га қўшилдим ва қўлдан келганича ҳаракат қилдим. Вазифамизни уддалаб, чемпион бўлишга ҳам эришдик.



- Ҳожимат Эркинов Суперлига ва ОЧЛда икки хил ўйин кўрсатмоқда. Эртанги ўйинга уни қандай тайёрлаяпсиз?

- Уни ҳар ўйинга астойдил тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам унга етказиб беролмаяпмиз. Ҳар куни мулоқот қиламиз ва унинг кучли томонлари ҳақида гаплашамиз. У буни бажарса, кўрганингиздек, фойда келтиради. Суперлига ва ОЧЛ икки хил мусобақа, фарқ уни чемпионатимизда яхши билишларида бўлса керак. У ОЧЛда эркинриқ ўйнаб, муваффақият қозонмоқда.

- Дилшод Саитов қишки трансфер ойнаси вақтида легионерга айланиши кутилмоқдами?

- Ҳа, унга билдирилган таклифлар бор. Унга араблар томонидан қизиқиш бўлмоқда. Кўрамиз, музокаралар олиб борамиз. Биз учун футболчининг фикри муҳим. Унда ярим йил ижарада ўйнаб қайтиш варианти ҳам бор. 

Бизнинг сиёсатимиз шундан иборатки, агар футболчида бошқа жамоага кетиш варианти бўлса, биз уни қўйиб юборишга тайёрмиз. Футболчининг умри қисқа, четга кетиб, кучлироқ жамоаларда ўйнаши, пул ишлаши керак.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика