RU

Последние новости

17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  1 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0

Мафтуна Шойимова: "Тўплар нисбати якунда юқорироқ ўрин эгаллаш учун керак бўлиб қолиши мумкин" Новости

Мафтуна Шойимова: "Тўплар нисбати якунда юқорироқ ўрин эгаллаш учун керак бўлиб қолиши мумкин"

ОК-2025 саралаш босқичи "С" гуруҳининг 3-тури доирасида Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Кувайтга қарши баҳс олиб боришди. Баҳс терма жамоамизнинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳс якунланганидан сўнг футзалчимиз Мафтуна Шойимова ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турдаги кутилмаган натижадан сўнг мусобақадаги дастлабки ғалабасини қайд этди. Умумий олганда, бугунги ўйин терма жамоамиз учун қандай?

- Ўйинлар осон кечмаяпти. Сабаби биз Ўзбекистондамиз ва ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнамяпмиз. Шу сабабли биринчи баҳсда бироз қийинчиликларга дуч келдик ва Кувайтга қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозондик.

- Кувайт терма жамоаси дастлабки икки баҳсда йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Сиз кувайтликлар дарвозасига учта тўп киритдингиз. Ушбу жамоанинг даражаси ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Кимдир кучли ёки кучсиз дейиш нотўғри. Биз учун Австралия ҳам ва Кувайт ҳам бир хил рақиб.

- Учинчи турдаги рақибимиз ва ҳозирча гуруҳ етакчиси Австралия жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Бўлажак рақиб анча жиддий, уларни ўрганиб чиқишни қачон бошлайсизлар?

- Биз барча жамоаларни ўрганиб чиққанмиз ва барча рақибларга қарши курашишга тайёрмиз.

- Киритилган голларингиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Голлар худди сувдек муҳим. Тўплар нисбати якунда юқорироқ ўрин эгаллаш учун керак бўлиб қолиши мумкин. Ўйин якунида бироз омад келмади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика