RU

Последние новости

23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  0 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  4 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  9 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  5 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1

Мадрид дербисидан олдин пайдо бўлган саволлар Новости

Мадрид дербисидан олдин пайдо бўлган саволлар

Бугун тунда миллионлаб мухлислар эътибори Мадрид шаҳридаги беллашувга қаратилади.

1. "Севилья" билан ўйин "Реал"га қандай таъсир қилади?

Жамоа дастлабки дақиқалардан ҳужумга отиладими ёки "ёпилиб олиб", эҳтиёткорлик қиладими. Лопетеги "Севилья" билан ўйинга қадар асосий урғуни тўпга эгалик қилиш ва паслар сонига қаратаётганди. Лекин "Атлетико"га қарши ҳам мураббий яна ўша тактикани танлармикин?

2. Симеоне вазиятдан фойдаланиб "Бернабеу"да "биринчи рақам" бўлиб ўйнармикин?

Сўнгги дербилар "Атлетико" мураббийи асосан марказда кураш ва кескин ҳужумлардан фойдаланаётганди. Лекин балки Чоло ўзининг энг яхши спорт формасида бўлмаган "Реал"ни буткул "мазасини қочиришга" уриниб кўрар?


3. Асосий таркибни танлашда мураббийларни охиригича ўйлантирадиган позициялар

Бу ерда муаммолар "Реал"да кўпроқдек. Жароҳатидан фориғ бўлган Дани Карвахаль таркибга қайтади ва ўнг қанотда ўз жойини эгаллайди. Начо катта эҳтимол билан ўтган учрашувда жароҳат олган Марселони йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Аппендицит сабаб Иско жамоласига ёрдам бера олмаслигини инобатга олсак, марказда кимлар ҳаракат қилиши борасидаги саволларга ўрин қолмаяпти чоғи. Лопетеги учун асосий бош оғриғи дербида дарвозани кимга ишониб топшириш: Куртуа ёки Навас?


4. Экспериментлар ва кутилмаган қарорлар бўлармикин?

Ҳам турнир жадвалига, ҳам жамоанинг руҳий ҳолатига катта таъсир ўтказувчи учрашув олдидан ҳар икки мураббий таваккалчиликка қўл урмаса керак. Назаримизда, ҳар икки мутахассис ҳам синалган таркиб, футболчиларни майдонга туширади. Принципиал рақиб билан ўйинлигидан ташқари, унчалик омадли бўлмаган стартдан сўнг, Ла Лигага белгиланган вазифани бажариш янада қийинлашишишини ҳамма тушуниб турибди. 


Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика