RU

Последние новости

15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  0 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  3 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  12 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  43 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   21 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  4 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34

"M-150 CUP" - Жавоҳир Сидиқов мусобақанинг энг яхши ўйинчиси Новости

"M-150 CUP" - Жавоҳир Сидиқов мусобақанинг энг яхши ўйинчиси

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақа муносиб иштирок этиб, якунда бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Вакилларимиз дастлаб гуруҳда Мьянмага қарши учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Иккинчи учрашувда эса Вьетнам терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган терма жамоамиз аъзолари финалга йўл олишди.

Финалда қитъамизнинг кучли терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари икки марта ҳисобда олдинда боришди. Аммо япониялик футболчилар учрашувнинг асосий вақтида мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлишди.

Пенальтилар сериясида ишончли ҳаракат қилган терма жамоамиз аъзолари барибир энг кучли эканликларини исботлай олишди.

Ушбу мусобақада ажойиб ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси, "Қўқон-1912" жамоаси футболчиси Жавоҳир Сидиқов мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси" совринига муносиб деб топилди.

"Бу Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги дастлабки шахсий совриним. Терма жамоадаги барча дўстларимга, мураббийларга катта раҳмат айтмоқчиман. Бу ҳали бошланиши. Катта ғалабалар ҳали олдинда", - дейди Жавоҳир Сидиқов.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика