RU

Последние новости

14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  34 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   16 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  21

Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим» Новости

Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим»

Олий лиганинг 2017-йилги мавсумида пойтахт вилоятининг «Олмалиқ» жамоаси 7-ўрин билан кифояланди.

Ушбу жамоа ҳақида сўз очганимиз бежиз эмас. Бугунги суҳбатдошимиз – олмалиқликлар сардори Лутфулла Тўраев.

- Лутфулла, Қўқондаги муваффақиятнинг бош омили нимада?

- Ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилдик ва меҳнатларимиз зое кетмади. Сўнгги ўйин олдидан машғулотларда астойдил ишлагандик. «Қўқон-1912»га қарши кечган биринчи даврадаги ўйинда ҳисоб очилмаганди. Охирги турдаги ғалаба эвазига чемпионатни 7-ўринда якунладик. Агар Олмалиқдаги учрашувда «Нефтчи»ни мағлуб этганимизда, мавсумни кучли бешликда якунлаган бўлардик.

- «Олмалиқ» иккинчи даврани омадсиз ўтказди. Бу сиз учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Албатта, кутмагандим. Ўз уйимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Айниқса, «Нефтчи»га ютқазганимиз ҳаммасидан ошиб тушди. Қолаверса, омадсизлик ҳам бизга панд берди.

- Ҳаммасига омадсизлик сабабмикан?

- Ундай эмас. Мураббийимиз берган кўрсатмаларни айрим ўйинларда амалга ошира олмадик. Бу ҳам асосий омиллардан бири.

- Чемпионат якунланишига 4та тур қолган бир пайтда ПФЛ қабул қилган қарор таъсир қилмадими?

- Йўқ. Биз сўнгги бешта учрашувнинг учтасида ғалаба қозониб, бирида дуранг ўйнадик. Аксинча, сўнгги ўйинлардаги муваффақиятли иштирок сабаб турнир жадвалида кўтарилишга эришдик.

- Олий лигада 12та клуб қолишига муносабатингиз қандай?

- Малайзияда ҳам жамоалар сони 12тани ташкил қилади. Фақат мен тўп сурган чемпионатда икки даврали тизимда ўйналади. Шунингдек, яна иккита кубок мусобақаси ҳам бор.

Бевосита ўзимизнинг чемпионатга тўхталсам, қуйи ўринларни эгаллаб турган жамоаларга анча қийин бўлади. Агар янги тизим ўзбек футболи ривожига ишласа, бундан кўпчилик қатори мен ҳам хурсанд бўлардим.

- Қуйи дивизион ҳамда ёшлар лигасида футболчиларнинг ёшига чегара қўйилиши ҳақида нима дея оласиз?

- Тайинли фикр айтолмайман. Бу янгилик ўзини қанчалик оқлашини вақт кўрсатади.

- Бундан аввал Малайзия чемпионатида ўйнагандингиз. Ватанга қайтгач, Ўзбекистон биринчилигида қандайдир ўзгариш сездингизми?

- Йўқ, ҳаммаси ўша-ўша! Сезиларли ўзгаришларни кўрмадим.

- Собиқ жамоангиз «Локомотив» икки карра мамлакат чемпиони бўлди. Футболчиларни табриклашга улгурдингизми? Биринчи навбатда кимга қўнғироқ қилдингиз?

- Тўғриси, ҳали ҳеч ким билан боғланмадим. Лекин «Локомотив» учун хурсанд бўлдим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- «Олмалиқ» билан шартномам 30 декабрь куни якунланади. Ҳозир бир нарса дея олмайман. Малайзия клубларидан таклиф тушса, кетишим аниқ. Ҳар ҳолда, анча пайт ушбу мамлакат чемпионатида ўйнадим. Ўзимни у ерда легионер футболчидек ҳис қилмайман.

- Олий лигамиз жамоаларидан таклифлар тушмаяптими?

- Иккита аниқ таклифим бор. Ҳозир қарор қабул қилишга шошилмайман. Мавсум якунланди ва асосий эътиборимни ҳордиқ чиқаришга қаратаман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди  "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика