RU

Последние новости

17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   0 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  11 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  2 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  0 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  3 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1 13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   20 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  23 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  14 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  8

Луис Энрике “Челси”да Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин Новости

Луис Энрике “Челси”да Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин

Сўнгги кунларда “Челси” бош мураббийи Антонио Конте ва жамоа раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар анча таранглашди.

Бунга сабаб сифатида жамоа келажаги борасида мураббий ва раҳбариятининг турлича қарашлари кўрсатилмоқда.

Айниқса, “Челси” раҳбарларига мураббийнинг жамоа ҳужумчиси Диего Коста билан хайрлашгани ёқмади. “Челси” хўжайини Роман Абрамович Испания терма жамоаси аъзосини жамоада кўрмоқчи, бироқ Конте унинг талаблари шубҳа остида қоладиган бўлса, ёки умуман бажарилмайдиган ҳолатда жамоа билан ишламоқчи эмас.

Шу тариқа Лондон клуби аллақачон италиялик мутахассиснинг ўрнига мураббий излашни бошлаб юборган. Асосий номзод сифатида  эса “Барселона”нинг собиқ устози Луис Энрике кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Sport газетаси The “Independent”га таяниб хабар бермоқда.

Агар “аристократлар” раҳбарияти ва жамоа мураббийининг фикрлари бир жойдан чиқмайдиган бўлса, Абрамович  Луис Энрикени Контенинг ўрнига энг муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Луис Энрике “Барселона”ни 2014-2017 йиллар мобайнида, уч мавсум бошқариб, 9 та совринни қўлга киритган. Улар орасида 2 марта Испания чемпионлиги ва 1 марта ЕЧЛ ғолиблиги. Қолаверса, “Барселона” Луис Энрике қўл остида “олтин хет-трик”ка ҳам эришган.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика