RU

Последние новости

09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  1 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  3 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  8 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  4 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  3 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   2 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  20 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0

Лучано Спалетти: “Менинг 80 ёшли онам ҳам “Интер”га ҳимоячи зарурлигини билади” Новости

Лучано Спалетти: “Менинг 80 ёшли онам ҳам “Интер”га ҳимоячи зарурлигини билади”

Миланнинг “Интер” клуби учун А серия 1-даврасининг сўнгги тўрт ўйини омадсиз келди. Кетма-кет икки дуранг ва икки мағлубият бош мураббий Лучано Спалетти манзилига танқидларни кўпайтирди.

2-давра стартини ҳам “Интер” очко йўқотиш билан бошлади. Флоренцияда “Фиорентина” меҳмони бўлган миланлик футболчилар қўшимча дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди. 


“Бу ҳафта биз учун муаммоларга бой бўлди. Нагатомо тумовга чалинди, Раноккия эса ўзида оғриқ ҳис қилаётганига қарамай, тўп сурди. Жамоа тўпни жуда осон йўқотиб, ўзига-ўзи муаммо яратяпти. Ваҳоланки, бизда иккинчи голни уриш учун имкониятлар бўлди. “Фиорентина” футболчилари ўз имконияти даражасида ўйнай олмаётган пайтда, биз бундан фойдалана олмадик”, — деб айтиб ўтди Спалетти ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.


“Интер” бош мураббийи ўйин сифати борасидаги саволдан кейин чегарадан чиқишга мажбур бўлди ва овозини баландлатиб жавоб қайтарди:


“Шу каби саволлар жонимга тегди. Балки ўзингиз ечиниш хонасига кириб, ўйинчилар етарли даражада яхши ўйнамаётгани ҳақида айтарсиз-а? Мен ўзимни қиляпман, шунга қарамай, муаммоларимиз бор. Ҳаммага аёнки, бизга марказий ҳимоячи етишмаяпти. Фақат уйида ўтирадиган 80 ёшли онам ҳам ҳатто бу ҳақда билади. Биз эса боримиздан фойдаланишга мажбурмиз, бу баъзида қўл ҳам келяпти. Кадрлар етишмовчилиги борасидаги жавобим билан ўзимни оқлаш ниятим йўқ”. 


“Интер” навбатдаги турни 21 январь куни Римнинг “Рома” клубига қарши ўтказади. Томонларнинг Римда кечган 1-давра ўйинида миланлик футболчилар 3:1 ҳисобида зафар қучишга эришганди. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика