RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  0 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  8 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  11 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  26 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6

“Локомотив” ёшлари “Олмалиқ” асосий таркиби билан ўртоқлик ўйини ўтказди Новости

“Локомотив” ёшлари “Олмалиқ” асосий таркиби билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Миллий терма жамоамизга “Локомотив”дан 5 нафар футболчи чақирилгани сабабли “темирйўлчилар”нинг 19-тур доирасидан ўрин олган учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

Юзага келаётган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун режадаги учрашувларнинг дастлабкиси ўтказилди.

Унда “Локомотив”нинг ўринбосарлари “Олмалиқ” жамоасининг асосий таркибига қарши майдонга чиқди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйинда тажриба ўз “сўзи”ни айтди ва олмалиқликлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Учрашувда киритилган голларга Улуғбек Абдуллаев (автогол), Санжар Рихсибоев ҳамда Шохназар Норбеков муаллифлик қилишди.

"Локомотив" (ўринбосарлар) - "Олмалиқ" 0:3
Голлар:
Улуғбек Абдуллаев (4, авг.), Санжар Рихсибоев (63) Шохназар Норбеков (81).
"Локомотив": Аҳрор Аслонов, Улуғбек Абдуллаев, Умар Адҳамзода, Сергей Прохоров, Фаррух Ибрагимов, Бек Абдуллаев, Алишер Шералиев, Евгений Танаев, Жаҳонгир Сафаров, Бобур Эргашев, Бобир Тиллабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Владимир Вагин, Юсуф Шоимов, Лазар Адамов, Шохруҳ Мўминқулов, Воҳид Юнусов, Шоҳжаҳон Ҳасанов.


2 сентябрь санасида “Локомотив”нинг асосий таркиби ҳам “Олмалиқ”қа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика