RU

Последние новости

21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  40 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  1 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  11 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  4

"Локомотив" Тимур Кападзега эҳтиром кўрсатди Новости

"Локомотив" Тимур Кападзега эҳтиром кўрсатди

Кеча бўлиб ўтган АГМКга қарши Кубок ўйинидан сўнг "Локомотив" учун навбатдаги футбол мавсуми ўз якунига етди.

Бугун клуб қароргоҳида "Локомотив" ПФК раҳбарияти жамоа аъзолари билан учрашиб, якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди ва кейинги режалар борасида кичик йиғилиш ташкил этилди. 

Бу мавсум "темирйўлчилар" учун осон ўтмади. Ўзига хос синовли йил бўлди десак янглишмаймиз. Жамоамиз айниқса биринчи даврадан кейин мураккаб ҳолатга тушиб қолганди. Шу боис вазиятни ўнглаш ҳамда жамоани юқори ўринларга кўтариш мақсадида иккинчи давра олдидан мураббийлар штабига Тимур Кападзе таклиф этилди. 

Иккинчи даврани Андрей  Микляев - Тимур Кападзе жуфтлиги қўл остида ўтказган "Локомотив" ижобий натижалар қайд этди. Бунда албатта Тимур Тоҳировичнинг меҳнати катта эканини айтмасак бўлмайди. Шу боис бугунги йиғилишда Тимур Кападзега клубимиз раҳбарияти томонидан эҳтиром кўрсатилди.

Ёш мураббий учун кечаги баҳс "Локомотив" мураббийи сифатида охирги ўйин бўлди. Эндиликда Тимур Тоҳирович бор эътиборини Ўзбекистон U-19 терма жамоасига қаратади. Хабарингиз бор, келаси йил март ойида U-19 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади ва ёшлар терма жамоамизни мазкур мусобақага Тимур Кападзе тайёрлайди. 

"Локомотив" ПФК Тимур Тоҳировичга чуқур миннатдорчилик билдирган ҳолда келгуси ишларига омад тилайди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ушбу мутахассис қўл остида ўз мақсадига эришиб, U-20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика