RU

Последние новости

19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  2 19:05Суперлига. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)   6 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  17 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  11 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  17 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  26 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   1 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   8

"Локомотив" ўтган мавсум Олий лигада ўйнаган легионер билан шартнома имзолади Новости

"Локомотив" ўтган мавсум Олий лигада ўйнаган легионер билан шартнома имзолади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдирмоқда.

Ўтган мавсумни “Олмалиқ”да ўтказган Йелич эндиликда "Локо" шарафини ҳимоя қилади. "Темирйўлчилар" сербиялик ярим ҳимоячи Игорь Йелич билан расман шартнома имзолашди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар қилмоқда. Бунга қадар биз Игорь Йелич "Локомотив"га ўтишга яқин эканлиги ҳақида хабар бергандик. Якунда эса бу трансфер амалга ошди.

<АГМК легионери "Локомотив"га ўтишга яқин>

"Локомотив" Игорь Йелич билан қанча муддатга шартнома имзолагани расмий хабарда айтилмаган. Игорь Йелич "Олмалиқ" сафида 29 маротаба майдонга тушган ҳолда рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол этишга муваффақ бўлган.

Игорь Йелич "Локо"да 88-рақам остида майдонга тушади.

Таъкидлаш жоизки, Игорь Йелич бунга қадар “Вождовац”, “Младость”, “ОФК Белград”, “Нови Пазар” каби бир қатор болқон клублари таркибида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Йелич айни пайтда Дубайда янги мавсумга тараддуд кўраётган "Локомотив" машғулотларида иштирок этмоқда.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика