RU

Последние новости

00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  0 23:45Миллатлар лигаси. Испания, Польша ва Португалия жамоалари иштирокида ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  3 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  2 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  4 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  13

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини “Краснодар”га қарши ўтказади Новости

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини “Краснодар”га қарши ўтказади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинини 22 январь куни Россиянинг “Краснодар” клубига қарши ўтказади.

Бунга қадар “темирйўлчилар” жамоаси Шотландиянинг “Абердин” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва Россиянинг “Рубин” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Энди навбат яна бир рус гранд клуби – “Краснодар”га.

“Краснодар” жамоаси шу номдаги шаҳар шарафини ҳимоя қилади. Унга 2008 йилда асос солинган. Лақаби – “буқалар”, “қора-яшиллар”. Жамоа ўтган мавсумда чемпионатни 4-поғонада якунлашга муваффақ бўлди. Сўнгги йилларда “Краснодар” Россияда етакчи жамоалар қаторига қўшилишни уддалай олди. Натижада клуб тез-тез Еврокубокларда қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ва “Краснодар” шу пайтга қадар ҳеч ҳам ўзаро тўқнаш келишмаган. Эртанги ўйин ҳар икки жамоа учун дастлабки қарама-қаршилик бўлади. Ўйин 22 январь куни Абу-Дабидаги New York University Abu-Dhabi стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 18:00.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика