RU

Последние новости

01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  1 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  1 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   9 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  5 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  5 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  13 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12

"Локомотив" бугун 20 нафар футболчи билан Эронга йўл олади Новости

"Локомотив" бугун 20 нафар футболчи билан Эронга йўл олади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувини ўтказиш учун Эроннинг Исфаҳон шаҳрига йўл олади.

“Локомотив” 19 февраль куни Исфаҳонда “Зоб Аҳан” жамоаси меҳмони бўлади. “Темирйўлчилар” жамоаси бугун соат 19:00да чартер рейс орқали учрашув бўлиб ўтадиган шаҳарга йўл олади.

“Локомотив” мураббийлар штаби мазкур ўйинга 20 нафар футболчи олиб кетишни лозим топишди. Ўтган турда жамоанинг илк голига муаллифлик қилган бразилиялик футболчи Нивалдо чап оёғи мушагини чўзиб олгани сабаб бу сафар “Локомотив”га ёрдам бера олмайди.

“Локомотив”нинг Эронга йўл олаётган таркиби:

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Мамур Икромов

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Бобурбек Йўлдашев, Шухрат Муҳаммадиев, Игорь Йелич.

Ярим ҳимоячилар: Садриддин Абдуллаев, Икромжон Алибоев, Сардор Мирзаев, Кахи Махарадзе, Диёржон Туропов, Шерзод Каримов, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов.

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев, Азизбек Амонов, Ҳусниддин Ғофуров, Идрис Бикмайкин, Чо Сук Жаэ.



Таъкидлаб ўтамиз, “Зоб Аҳан” – “Локомотив” баҳси 19 февраль куни Исфаҳондаги “Фулдашаҳр” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 17:30.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика