RU

Последние новости

11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1

"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа" Новости

"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Лочин" - "Андижон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сардор Тўхтаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа. Боиси бугунги рақибимиз кубокнинг амалдаги соҳиби эди. Чемпионларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлади. Йигитларга рахмат айтаман, улар борларини беришди. Ким билан ўйнашдан қатъий назар ғалаба қозониш мумкинлигини исботлашди. Захирадан қўшилган кучлар ҳам ўйинни кучайтиришди, умуман айтганда ғалабага лойиқ ўйнадик.

- "Лочин" жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги мақсади қандай?

- Олийгоҳимиз ректори томонидан бизга футбол ўйнаш учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Кубокдаги мақсадимиз - гуруҳдан чиқиш ва узоқроққа бориш. Биринчи лигадаги вазифамиз Про-лига йўлланмаси. Чемпионликни мақсад қилганмиз. Қашқадарё аҳлига бизни қўллаб-қувватлаётгани учун рахмат айтаман.

- Суперлига жамоасини мағлуб этишга қандай куч топа олдинглар?

- Биз шу ўйин ҳақида жиддий ўйладик, тайёргарлик кўрдик. Вазиятларимиздан унумли фойдаланишга уриндик. Ғалаба голини захирадан қўшилган футболчилар олиб келишди.

- Пенальти вазиятига фикрингиз қандай?

- Бизга узоқроқ эди. Бу ҳакамларнинг иши, аралашмаганимиз маъқул. Улар ўз ишини бажараяпти. Биринчи лига жамоаси Суперлига клубини мусобақадан чиқариб юбораётгани чемпионатимизга шаффофлик кириб келганини англатади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика