RU

Последние новости

21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  0 21:00Миллатлар лигаси. Тўртта ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  8 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  7 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  11 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  11 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  5 17:20"Қумқўрғон-1977" Биринчи лигадан четлатилади  2 17:11Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"  2 16:22"Ювентус" "Порту"дан ижарага олинган Консейсау бўйича қарор қабул қилди  1 15:55Эдегор қачон сафга қайтади?  0 15:25"Милан" юлдузи ўзига янги клуб танлади  2

Лобановни ҳимоя қилган Холиқовга Беғамовнинг жавоби Новости

Лобановни ҳимоя қилган Холиқовга Беғамовнинг жавоби

"Championat.asia" журналисти Шаҳбоз Беғамов сайтимиз ходими Хайрулла Холиқовнинг мақоласига раддия ёзди.

 

Бироз аввал ҳамкасбим Хайрулла Холиқовнинг "Пахтакор" дарвозабони "Лобанов - танқидларга лойиқ дарвозабон эмас!", деган мақоласи чоп этилди.

Ушбу мақолада Лобанов танқидларга муносиб эмаслиги ва Суюновнинг "Пахтакор"га келиши "шерлар"ни кескин кучайтириб юбормаслиги айтилган. Устоз журналист Хайрулла Холиқовнинг мақолаларига жавобан раддия билдирмоқчи эдим.

Муаллифнинг баъзи фикрларига қўшиламан. Яъни, Лобанов кескин танқидларга муносиб эмас. Терма жамоада Бабаян Лобановни асосий таркибда ўйнаётганига Сашанинг ҳеч қандай айби йўқ. Лобановга танқидлар ёмғирининг асосий сабаби бу МТЖ. Бабаян терма жамоа рулига келиши биланоқ Ўзбекистонда Лобановни энг кучлиси, деб атаганди ва Саша терма жамоада асосий дарвозабон бўлди.


Бабаян терма жамоа рулига келганидан кейин Лобановдан бошқа бирорта киперга имконият тақдим этмади.
Нестеров Лобанов легионер бўлган пайт ФИФА кунларидан ташқари йиғин ўтказганида ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди холос. Элдорбек Суюнов эса Бабаян қўл остида БИРОРТА ўйинда майдон юзини кўрмади.

Элдорбек Суюнов Лобановга рақобатда ютқазгани йўқ. Шунчаки Бабаяннинг услубига кўпроқ Лобанов тўғри келаётгани боис захирада ўтирибди.

Хайрулла Холиқов мақолада Лобанов Бабаяннинг ёқимтойи бўлгани учунгина терма жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони эмаслигини билдирган. Шу жойига умуман қўшилмадим.

Яъни, Игнатий Нестеров ҳам, Элдорбек Суюнов ҳам чинакамига рақобат туфайли захирага қолишгани йўқ. Ҳали айтган гапим, Бабаян терма жамоага келиши биланоқ ким зўрлиги ҳақида фикр билдириб, қолганларга эса зора имконият тақдим этмаган.

Бабаяннинг қарашлари бўйича Лобанов кучлироқ, аммо аслида бундай эмас.

Бу билан Лобанов ёмон дарвозабон, демоқчи эмасман. Шунчаки муаллиф танқидлар гирдобида қолган дарвозабонни ҳимоя қилиш билан биргаликда, "Пахтакор"га ўтиши кутилаётган Элдорбек Суюновни ҳеч бир жиҳатдан Лобановдан кучли эмаслигини айтган. Лекин бу фикр асосланмаган.

Лобановни мақташ баробарида унинг ўйинни ўқий олиши, тўпларга тўғри чиқиши ва стандарт вазиятлари, айниқса жарима зарбалари ва пенальтиларни қайтаришдаги маҳорати алоҳида эътироф этилган.

Жанубий Корея билан ўйинда Лобанов биринчи голда тўпга чиқишда хато қилгани, Сурия ва Эрон билан ўйинларда эса пенальтини қайтарганини кўрмадик.
Муаллиф шунингдек Лобановнинг аниқ бир хатосини эслай олмаганини таъкидлаган.

Филиппин билан ўйиндаги майдон маркази олдидан ошириб берилган тўпни дарвозага кириб кетишини кузатиб турган Лобановни стандарт вазиятларида яхши, дея эътироф этиш қанчалик тўғри?

Тўғри, бироз бурттириб юборгандекман.
Ҳамма ҳам хато қилади. Дарвозабонларнинг иши қанчалик машаққатли эканлигини биламиз. Исталган футболчи хато қилади. Лекин дарвозабонларнинг хатоси кўпроқ билинади, кўринади ва сезилади. Уларнинг хатосининг қиймати юқори бўлади.

Лобанов терма жамоа сафида яхши даражада ўйин ўтказганларини инкор этмайман. Аммо муаллиф айтганчалик, Лобановни терма жамоада биринчи рақамли эканлигига қўшилолмайман. Лобанов яхши кипер, аммо ундан кучлилар бор.

Масалан ҳеч бир жиҳатдан Лобановдан кучли эмас деб айтилган Суюнов Сашадан икки карра кучлироқ, назаримда.
Ўйинни ўқий олишда Суюновда муаммо бўлмаган. Стандарт вазиятларида ҳам Суюнов Нестеров ёки Лобановдан яхши ҳаракат қилади.
Пенальтида ҳам Суюнов яхши ўйнайди. Яъни, Суюновнинг пенальтини қайтариш услуби бироз бошқачароқ. Элдор пенальти тепилганидан кейин йўналишга қараб сакрайди. Баъзи дарвозабонлар сингари таваккал топиш учун ўнг ёки чапга сакрамайди.
Реакция борасида ҳам Суюнов Лобановга нисбатан эпчил.

Ҳимояни бошқариш. Дарвозабоннинг иши нафақат келаётган тўпларни тўсиш, балки ҳимояни ҳам бошқариш кипернинг асосий вазифаларидан бири.
"Насаф" ҳимояси бошқа жамоаларникига нисбатан нега тартибли ўйнайди ёки нега "Насаф" кам гол ўтказади?
Чунки дарвозабон барчасини ўз назоратида ушлаб туради, ҳимояни тўғри бошқара олади. Бу дарвозабон учун жуда керакли сифатлардан бири. Кимдир Суюнов Олий лигада бир ўйинда 4та гол ўтказиб юборганини эслай оладими?

"Насаф" нега ОЧЛда ҳечам йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган? Наҳотки бунда дарвозабоннинг хизматлари кўринмаса?
Элдорбек Суюнов охирги икки йилни терма жамоада шунчаки захирага ўтириш учун бориб келгани унга бироз руҳий жиҳатдан таъсир қилганини инкор этмайман.
Суюнов "Насаф"да ва терма жамоанинг захира ўриндиғида зерикиб қолганди.

Агарда унинг "Пахтакор"га ўтиши амалга ошса, бу Элдор учун янги чорлов бўлади. Фаолиятининг янги қисми. Ўсиш ва изланиш учун янги босқич.
Арвеладзе бекорга Элдорбек Суюновни жамоасида кўришни истамаётгандир? "Пахтакор"да Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги кундаги асосий кипери бўла туриб, давралар оралиғида бекорга пул сарфлаб Суюновни олиб келишни режалаштирмагандир. Лобанов "Пахтакор"да қолса яхши бўларди. Хорижлик мутахассис қўл остида Суюнов ва Лобановнинг ўзаро рақобатини кўрардик. Асосий баҳони ана ўшандан кейин яна бир бор берамиз.
Суюновнинг "Пахтакор"га ўтиши "шерлар"ни кучайтиради.

Бу ўтишдан кейин Лобановнинг қай даражадаги дарвозабон эканлигини ҳам кўриб оламиз.
Элдорбек Суюновнинг "Пахтакор"га ўтиши қизиқарли трансфер бўлади. Нафақат "Пахтакор", балки Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам жуда фойдали бўлади.


Мен атайин статистикага мурожаат қилмадим, акс ҳолда фақат статистика мақолага жавоб бўлиб қоларди.

Шуни айтишим керакки, Лобановни ноҳақ танқид қилишни ҳам бас қилайлик. Унинг терма жамоа таркибида майдонга тушаётганига Сашанинг айби йўқ. Ундан кучли дарвозабонларни борлиги ва буни барча кўриб турганига ҳам Лобановнинг айби йўқ. Ҳамма ўз вазифасини бажармоқда. Бу борада муаллифнинг фикрига қўшиламан ҳамда Лобановни хато қилмаса ҳам бекорга танқид қилмасликка чорлайман ва тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Аниқ эпизод ва хатоси бўйича ўринли танқид бўлса бемалол.
Лекин Лобановни Ўзбекистондаги биринчи рақамли посбон эканига ҳечам қўшилмайман. Биз учун жуда катта ҳурмат ва эътирофга лойиқ бўлган Нестеровнинг даври ўтди. Ҳозирги кунда эса "Пахтакор" ҳарид қилишни истаётган Элдорбек Суюновнинг имкониятларини юқори баҳолаган бўлардим.
Катта шов-шувларга сабаб бўлаётган Элдорбек Суюновнинг "Пахтакор"га ўтиши ҳар иккала томон учун ҳам жуда фойдали, бўлади деб ўйлайман.

Актуаль ва қизиқ мавзу учун Хайрулла Холиқовга раҳмат. Аммо мақоладаги кўп фикрларига қўшилмадим, узр.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +204   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика