"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ
17 мая 18:17
Новости
"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ
"Вест Хэм Юнайтед" клуби қанот ҳужумчиси Муҳаммад Кудусни сотиб юборишга тайёргарлик кўрмоқда.
Унинг эҳтимолий кетиши бўйича музокаралар яқин ҳафталарда тезлашиши кутилмоқда.
Манбага кўра, ганалик футболчига "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда. Кудуснинг шартномасида унинг товон пули 84 млн фунт этиб белгиланган, аммо лондонликлар 24 ёшли вингерни 65-70 млн фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Кудус жорий мавсум барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 50 млн еврони ташкил этади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии