"Ливерпуль" собиқ футболчиси машғулотларда мураббийи билан жанжаллашиб қолди
26 окт 2023 13:28
Новости
"Ливерпуль" собиқ футболчиси машғулотларда мураббийи билан жанжаллашиб қолди
"Монпелье" ҳимоячиси Мамаду Сако жамоасининг машғулотлари вақтида ҳаддидан ошди.
"Ливерпуль" ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси бош мураббий Мишель Тер-Закарян унга нисбатан қўполлик ишлатилганини қайд этмаганидан норози бўлди, деб хабар берди "L'Equipe".
Қисқа жанжалдан кейин Сако мураббийнинг ёқасидан ушлаб, майдонга йиқитди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳимоячи фаолиятида пасайиш кузатилмоқда. Бу мавсумда у бор-йўғи 6 дақиқани майдонда ўтказди.
Мамаду Сако илгари Юрген Клопп билан муносабатлари яхши бўлмагани учун "Ливерпул"ни тарк этган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии