RU

Последние новости

12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  1 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  2 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  9 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  17 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   5 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  8 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  14 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1

"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди Новости

"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди

Матип ва Алькантара мавсум охирида "Ливерпул"ни тарк этади.

Футболчилар Жоэль Матип ва Тьяго Алькантара жорий мавсум якунланганидан сўнг "Ливерпул"дан кетади, деб хабар берилди Англиянинг 19 карра чемпиони расмий сайтида.

Иккала футболчи ҳам "Ливерпул"ни эркин агент сифатида тарк этади.



Матип 32 ёшда. У 2016 йилдан буён "қизиллар" сафида тўп тепмоқда, камерунлик ҳимоячи бунгача Германиянинг "Шальке" клубида ўйнаган. Матип "Ливерпуль" таркибида 2020 йилда Англия чемпиони бўлган, бир йил аввал эса Чемпионлар Лигаси ва УEФА Суперкубогини қўлга киритган. 2022 йилда Англия Кубоги ва Суперкубогини ютган, яна икки марта Англия Лига Кубогига эришган. Футболчи "Ливерпуль" сафида жами 201 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган.

Алькантара 33 ёшда. У "Ливерпул"да 2020 йилнинг сентябридан буён ўйнамоқда. Англия жамоаси таркибида ярим ҳимоячи Англия Лига Кубоги, Суперкубоги ва Англия Кубогини қўлга киритган. Умуман олганда, Алькантара мерсисайдликлар сафида 98 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. "Ливерпул"га қадар ярим ҳимоячи "Барселона" ва "Бавария" клубларида ҳаракат қилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика