Левандовски: "Ўзимни Бензема билан солиштирмоқчи эмасман"
31 июл 2022 14:15
Новости
Левандовски: "Ўзимни Бензема билан солиштирмоқчи эмасман"
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал"даги рақиби Карим Бензема ҳақида гапирди.
- Карим Бензема билан ўртангизда қандай рақобат бўлиши мумкин?
- Бензема - ажойиб футболчи. У буни ўтган мавсум ЕЧЛдаги ўйинлари орқали исботлаб берди. Карим 10 ёки 12 йилдан буён Испанияда ўйнамоқда. Шу сабабли у бу лига билан мендан кўра яхшироқ таниш.ЛаЛигада яхши ҳужумчиларнинг кўплиги фойдали бўлади. Бу мухлислар учун ҳам қизиқишни оширади. Ўзимни у билан солиштирмоқчи эмасман. Мен бу лигада янгиман. У эса анчадан буён ўйнамоқда.
Менга ҳозир "Барселона" билан муваффақият юқори ўринда. Бу асосий мақсадим, - деди Роберт.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии