Левандовски: "Коутиньо "Бавария"га тезда мослашиб кетади"
17 авг 2019 13:48
Новости
Левандовски: "Коутиньо "Бавария"га тезда мослашиб кетади"
Мюнхенликлар таркибларини "Барселона" ҳамда Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан тўлдириб олишди.
"Бавария" "Барселона" билан Филиппе Коутиньонинг ижараси борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Ўйинчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, мюнхенликлар таркибига бориб қўшилади.
"Коутиньо жамоамизнинг схемаси ва тактикаларига мослашиши учун кўп вақт кетади деб ўйламайман", - дейди Роберт Левандовски.
Қайд этилишича, "Бавария" футболчининг ижараси учун 20 миллион евро тўлайди, мюнхенликлар мавсум сўнггида уни 120 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлишади. Коутиньо 2018 январда "Барселона"га 160 миллион евро эвазига ўтди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии