"Лестер эртаги"нинг қаҳрамони, Ўзбекистон терма жамоасига 3 та гол урган футболчи ҳозир қаерда?
04 июн 2021 14:36
Новости
"Лестер эртаги"нинг қаҳрамони, Ўзбекистон терма жамоасига 3 та гол урган футболчи ҳозир қаерда?
АПЛнинг 2015-16 йилги мавсумида Клаудио Раньери бошчилигида мўжиза яратган "Лестер Сити" таркибида 1 нафар япониялик футболчи бор эди.
Бу мавсум давомида 36 учрашувда майдонга тушган ва 7 голда иштирок этган Шинжи Оказакидир. Мазкур футболчи 2015-2019 йилларда "тулкилар" шарафини ҳимоя қилди.

1986 йилда туғилган "кўк самурай" Ўзбекистон терма жамоасига ҳам бегона эмас. У миллий жамоамизга қарши бир неча ўйинда майдонга тушиб, 3 бор "оқ бўрилар" дарвозасини ишғол қилишга эришган.
2019 йилда АПЛни тарк этган форвард испан диёрига кўчиб ўтди. У Ла Лиганинг якунига етган мавсумда "Уэска" таркибида 25 учрашувда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва самарали узатмага муаллифлик қилди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии