"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди
07 мая 23:48
Новости
"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди
Жабрдийда ўйинчи талончиликни телефони орқали жонли равишда кузатган.
Франциянинг "Ланс" клуби футболчиси Жонатан Гради ўз оиласи билан Париждаги Диснейлендда дам олаётган пайтда унинг Лилль шаҳридаги уйига босқинчилар ўғриликка тушишди. Бу ҳақда у телефонига келган сигнал орқали билиб олди.
Французнинг уйига камера ўрнатилган эди. Шу тариқа у интернет орқали ўз телефонида ўғрининг қимматбаҳо буюмларни қидираётганини кузатишга муваффақ бўлган.
Шахс сумка ва тақинчоқларни олиб чиқиб кетди. Полиция манбасига кўра, етказилган зарар 50 минг евро атрофида баҳоланмоқда. Гумонланувчи устидан тергов бошланган.
Комментарии