А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди
04 янв 19:01
Новости
А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди
А Серия 18-тур доирасидаги "Лацио" — "Наполи" ўйини бўлиб ўтди.
Леонардо Спинаццола (13-дақиқа) ва Амир Рахмани (32)нинг голлари неаполликларга Римда ғалаба олиб келди.
Қайд этиш керакки, мухлислар ушбу ўйинда учта қизил карточка гувоҳи бўлишди. "Лацио"дан Тижжани Нослин ва Адам Марушич, "Наполи"дан эса Паскуаль Маззоччо майдондан четлатилди. Барча четлатишлар ўйиннинг сўнгги қисмида рўй берди.
"Наполи" А Серияда 17 ўйиндан сўнг 37 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, "Лацио" эа 18 ўйиндан сўнг 24 очко билан тўққизинчи ўринга жойлашган.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии