Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди
03 сен 20:55
Новости


Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди
Ламин Ямал ва Килиан Мбаппе бу номга асосий даъвогарлардан ҳисобланишади.
Ла Лига август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодларни маълум қилди, мукофот соҳиби мухлислар сўровномаси орқали аниқланади. Август ойи якунлари бўйича мукофотга 5 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда.
Ламин Ямал ("Барселона") - 3 та ўйин, 2 та гол, 2 та голли узатма;
Килиан Мбаппе ("Реал") - 3 та ўйин, 3 та гол;
Нико Уильямс ("Атлетик") - 3 та ўйин, 1 та гол, 1 та голли узатма;
Пере Милья ("Эспанёл") - 3 та ўйин, 2 та гол;
Николя Пепе ("Вилярреал") - 3 та ўйин, 2 та гол, 1 та голли узатма.
Мухлислар 8 сентябргача ўз овозларини беришлари мумкин.
Похожие новости

Комментарии