RU

Последние новости

10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  7 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  10 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9

Ла Лига. "Реал" янги йилни мағлубиятдан бошлади Новости

Ла Лига. "Реал" янги йилни мағлубиятдан бошлади

Ла Лига 19-туридан ўрин олган "Хетафе" - "Реал Мадрид" баҳси бўлиб ўтди.

"Хетафе" – "Реал Мадрид"
2 январь, 18.00, "Колисеум Альфонсо Перес"стадиони

Гол: 1:0 – 9 Унал.

"Хетафе" – Сория, Суарес, Митрович, Кабако (Ньом, 83), Куэнка, Оливера, Максимович, Арамбарри, Аленья (Флорентину, 74), Сандро Рамирес (Мата, 64), Унал (Янкто, 83).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди (Марсело, 46), Модрич, Кроос (Иско, 85), Каземиро, Васкес (Петер, 85), Бензема, Асенсио (Азар, 46), Родриго (Мариано Диас, 67).

Огоҳлантириш: Родриго (21), Суарес (56), Арамбарри (82), Каземиро (87), Оливера (90).


Хетафе

Энес Унал - 9'

Примера Дивизион . Тур 19

02/01/2022, 18:00

0
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Стадион: Coliseum Alfonso Perez, 11890 зрителей

Главный судья: Mario Melero

45'
90'
9'  Энес Унал
56'  Дамиан Суарес
64'  Сандро Рамирес (Хайме Мата)
74'  Карлес Аленья (Флорентину Луиш)
82'  Мауро Арамбарри
83'  Энес Унал (Якуб Янкто)
83'  Эрик Кабако (Аллан Ньом)
90'  Матиас Оливера
21'  Родриго
41'  Карло Анчелотти
46'  Марко Асенсио (Эден Азар)
46'  Ферлан Менди (Марсело)
67'  Родриго (Мариано Диас)
85'  Лукас Васкес (Петер Гонсалес)
85'  Тони Кроос (Иcкo)
87'  Каземиро

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

 ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Бироқ бугун "Реал"ни куни эмас экан. Ўз навбатида "Хетафе" футболчилари мардонавор курашганликларини ва натижа учун барча ишни қилганликларини қайд этиб ўтиш лозим. 

Мезбонларнинг ҳаракатларини ўйинни чўзишга уриниш деб ҳисоблаган ҳакам футболчилар яна бир дақиқа кўпроқ ўйнашларини кўрсатиб кетди. 

Сабабини билмаймизку, бугун "Реал" умуман ўзига ўхшамади. Ҳар ҳолда мавсумнинг биринчи қисмидаги "Реал" очко йўқотган ўйинларида ҳам бундан анча яхши ўйнаганди. 

90+4-дақиқа. Мариано Диас ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги қайд этилди. 

90+2-дақиқа. "Реал" қанчалар шошмасин чинакамига ҳужумга ўта олмаяпти.  

90-дақиқа. Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.  

90-дақиқа. Стандарт. Модричдан узатма ва Иско бош билан зарба йўллаганди, посбон ишончли ҳаракат қилди.   

89-дақиқа. Бенземадан ноаниқ пас ҳужумни узилиб қолишига сабаб бўлди.   

87-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар рақиб ҳужумини тўхтатиш Каземирога қолди ва у фол ишлатди. 

"Хетафе" қарши ҳужумга ўтиб кетишига Алаба йўл қўймади. 

85-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Васкес ва Тони Кроос ўрнига Питер ва Иско туширилди. 

Яна фол, яна Азар жабрланувчи ролида. 

83-дақиқа. Ўзгариш! Энес Унал ўрнига Якуб Янкто, Кабако ўрнига эса Ньом ўйинга қўшилди.

Лукас Васкес ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлиги қайд этилди. 

81-дақиқа. Огоҳлантириш! Азарни аяб ўтиришмаяпти. Аранбари сариқ карточка ишлаб олди. 

77-дақиқа. Крооснинг кучли зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг бошига тегди, ҳакам дарҳол ўйинни тўхтатди. 

75-дақиқа. "Реал" рақибни жарима майдончасига "қамаб қўйди".

72-дақиқа. Азарга нисбатан қўпол ҳаракат учун жарима зарбаси белгиланди. Алабанинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади. 

70-дақиқа. Марсело жарима майдончаси ичида рақиб футболкасидан тортгани туфайли тўхтаб, пенальти сўради, бироқ ҳакам бошини чайқаганча тескари қараб кетди. 

68-дақиқа. Хавфли вазият. "Реал" футболчилари ўнгдан жарима майдончасига ёриб киришди, лекин Бенземанинг охирги зарбаси қовушмади.  

67-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнига Мариано Диас ўйинга қўшилди. 

66-дақиқа. Лукас Васкес тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

Кроос анчадан буён бунчалик ноаниқ тўп оширишини амалга оширмаганди. Бу ерда шериклари ҳам уни тушунмаганини таъкидлаш лозим, германияликнинг режасига кўра, узоқ бурчакка кимдир бориши керак эди. 

65-дақиқа. Ўзгариш! Сандро Рамирес ўрнини Хайме Матага бўшатиб берди. 

64-дақиқа. Азарга нисбатан фол. Қулай нуқтадан жарима зарбаси. 

63-дақиқа. Давид Алаба олдинроққа ўтди ва тушунарсиз узатмани амалга оширди. 

61-дақиқа. Куэнка Бенземанинг оёғига зарба бериб юборди.  

59-дақиқа. Тўпни назорат қилиш орқали "Хетафе" рақиб шаштини туширишга уриняпти. 

57-дақиқа. Лука Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, дарвозабон ўз ўрнида.

56-дақиқа. Огоҳлантириш! Бенземага нисбан қўполлик учун Даиман Суаресга карточка кўрсатилди.

55-дақиқа. Сандро Рамирес катта тезликда олдинга қараб борди ва зарба йўллади, Тибо ўз ўрнида. 

53-дақиқа. Эден Азар ўйин қоидасини бузди деб топилди. 

52-дақиқа. Родриго ўрнидан турди. Ўйин давом этади. 

Родригога ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйинда пауза юзага келди. 

50-дақиқа. Марселонинг ноаниқ узатмасидан кейин рақиб хавфли қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, бироқ Алаба "подкатда" тўпни жамоасига қайтариб берди.  

48-дақиқа. Узатмада адашган Родриго тўпни йўқотилишга сабабчи бўлди, лекин "қаймоқранглилар" уни тезда қайтариб олишди.  

Дарҳол ҳужумга ўтган "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо иш зарбагача етиб бормади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни "Хетафе" бошлаб берди.  

Футболчилар майдонга қайтмоқда. Мезбонлар таркибида ўзгаришлар. Марко Асенсио ва Ферлан Менди ўрнига Марсело ва Эден Азар туширилди.  

45+2-дақиқа. Бурчак зарбасидан узатилган тўп қайтарилди ва ҳакам бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча ўз имкониятидан унумлироқ фойдаланган "Хетафе" ҳисобда олдинда. Бироз дам оламиз. 

45+1-дақиқа. Милитао бу сафар жамоасини қутқариб қолди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. "Хетафе" марказга яқин ҳудудда тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтиб кетишига Каземиро йўл қўймади.  

42-дақиқа. Огоҳлантириш! Норозилигини ўта фаол тарзда кўрсатгани учун Карло Анчелоттига сариқ кўрсатилди.   

41-дақиқа. Анчелотти майдонда бўлаётган ишлардан норози. 

38-дақиқа. "Хетафе"нинг ҳужуми узоққа чўзилмади.  

37-дақиқа. Лукас Васкеснинг узатмаси қовушмади, акс ҳолда Бензема қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди.   

33-дақиқа. "Реал" рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини излаш билан оввора.  

31-дақиқа. Лукас Васкесга нисбатан фол ишлатилди. 

30-дақиқа. Асенсиога нисбатан қўполлик ишлатилган бўлсада, ҳакам ҳужумни давом эттиришга имкон берди. Бироқ Бензема бор йўғи бурчак зарбаси ишлади.   

Бурчак зарбасидан яна наф чиқмади. 

27-дақиқа. "Реал" жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп олдида Кроос. Жарима майдончасидан қайтган тўп Менди яна дарвоза томон оширганида ҳимоячи тўғаноқ бўлди.  

25-дақиқа. Меҳмонлар ижросида хавфли ҳужум гувоҳи бўлдик, дарвозабон ишончли ўйнади, кейин ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишганди. Қўшимчасига ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

24-дақиқа. Карим Бензема яна зарба бериб кўрди, бироқ яна ноаниқ. 

22-дақиқа. "Хетафе" яна чап қанотдан ҳужум уюштирди, жарима майдонига етказилган тўп Куртуанинг қўлига бориб тушди.   

21-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўпга ета олмагани ва рақибни йиқилишига сабаб бўлгани учун Родригога сариқ карточка кўрсатилди. 

19-дақиқа. Ҳозирча омад очиқчасига "Реал"дан юз ўгирмоқда. Модрич-Васкес-Бензема иштирокидаги ажойиб комбинация гол билан якунланишига сал қолди. Бу вазиятда дарвозабон ҳам томошабин ролида эди.

17-дақиқа. Ухх! Модричнинг дахшатли зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб, дарвозани ларзага келтирди.  

Кетма-кет икки бурчак зарбасидан меҳмонлар наф чиқара олишмади.

15-дақиқа. Босим остида қолган мезбонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

14-дақиқа. Ухх! Сал қолса ҳозир Максимович орадаги фарқни ошириши мумкин эди.

Энди "Реал" қандай ҳаркат қилиши қизиқ. Лекин нима бўлганда ҳам мезбонлар анча фаол тарзда прессинг уюштиришмоқда. 


9-дақиқа. ГОООООЛ! Ана ҳолос. Милитаонинг қўпол хатосидан кейин Энес Унал ҳисобни очмоқда. Бразилиялик футболчи негадир рақиб тегар-тегмас қоида бузилди деб, ҳуштак чалинмасада, тўхтаб қолди. Ҳужумчи эса ҳаракатни давом эттириб Куртуа дарвозасини ишғол қилди. 

7-дақиқа. "Хетафе" футболчилари чап қанотдан олдинга ўтишди ва бурчак зарбаси ишлашга уриниб кўришди, лекин ўхшамади. 

5-дақиқа. Бензема ажобтовур ҳаракат билан рақибларидан ўтиб кетди ва зарба берди, лекин ҳакам охирги ҳимоячини алдашда француз қоидани бузди деб ҳисоблади.

4-дақиқа. Родригога тўп аниқ узатилган ва у қулай нуқтага чиқиб бораётган эди, аммо вингер техник хатога йўл қўйди ва ҳужум якунига етмай қолди.  

3-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. Рақиб катта куч билан ҳимояга жойлашиб олган. 

2-дақиқа. Энди Лукас Васкесга нисбатан рақиб қўпол ҳаракат қилди.  

Дастлабки фол майдон марказида Лука Модричга нисбатан ишлатилди. 

1-дақиқа. Ўин бошланди. Уни меҳмонлар бошлаб беришди. 

Ҳар икки жамоа футболчилари трибуна остидан чиқиб келишмоқда. 

Ўйин бошланиши учун барчаси тайёр.

Хетафе

Энес Унал - 9'

Примера Дивизион . Тур 19

02/01/2022, 18:00

0
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Стадион: Coliseum Alfonso Perez, 11890 зрителей

Главный судья: Mario Melero

45'
90'
9'  Энес Унал
56'  Дамиан Суарес
64'  Сандро Рамирес (Хайме Мата)
74'  Карлес Аленья (Флорентину Луиш)
82'  Мауро Арамбарри
83'  Энес Унал (Якуб Янкто)
83'  Эрик Кабако (Аллан Ньом)
90'  Матиас Оливера
21'  Родриго
41'  Карло Анчелотти
46'  Марко Асенсио (Эден Азар)
46'  Ферлан Менди (Марсело)
67'  Родриго (Мариано Диас)
85'  Лукас Васкес (Петер Гонсалес)
85'  Тони Кроос (Иcкo)
87'  Каземиро

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика