RU

Последние новости

11:18"Реал" жароҳат олган Карвахалга клубдан ўринбосар топди  1 10:55Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 10:20АПЛнинг ХХI асрдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузиб чиқилди  6 09:47Тен Хагнинг ўрнига МЮни бошқариш учун асосий номзод маълум  6 09:10"Ман Сити" қишда Родрининг жароҳат олгани сабабли 60 миллионлик трансферни амалга оширади  0 08:35Суперлига. Барча даврларнинг энг яхши тўпурари ким? Черан 10-ўринга кўтарилиб олди  5 07:53Аббосбек Файзуллаев РПЛда тур рамзий жамоасидан ўрин олди  4 07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  2 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  1 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  7 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  1 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4

Ла Лига. 1-ўриндаги “Атлетико Мадрид” 11-ўриндаги “Леванте”га қарши ва 24-турнинг бошқа учрашувлари превьюси Новости

Ла Лига. 1-ўриндаги “Атлетико Мадрид” 11-ўриндаги “Леванте”га қарши ва 24-турнинг бошқа учрашувлари превьюси

Бугундан Испания чемпионатининг 24-ўйинларига старт берилади.

Ўтган турни бирров эслаб ўтамиз. 23-тур баҳсларида турнир жадвалида етакчиликни қўлга олган жамоалар ўзлари учун яхши натижа қайд этишди. “Атлетико Мадрид” меҳмонда “Гранада”ни 1:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Барселона” ўз уйида “Алавес”ни 5:1 ҳисобида тор-мор қилди. Ўтган турда марказий баҳс дея эътироф қилинган “Реал Мадрид” – “Валенсия” баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. “Атлетик Бильбао” эса “Кадис” майдонига сафар қилиб йирик 0:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу ва бошқа натижалар билан якунига етган 23-тур ўйинларидан сўнг олдинда 24-тур кутиб турибди. 


Турнинг дастлабки ўйини – “Бетис” – “Хетафе”

Турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак, “Бетис” 7-ўринда жойлашган бўлса, “Хетафе” жамоаси 14-поғонани эгаллаб турибди. Ўтган турда “Хетафе” ўз майдонида “Реал Сосьедад”га имкониятни бой берган бўлса, “Бетис” меҳмонда “Вильярреал”ни таслим этди. Ушбу баҳсдаги мағлубият “Бетис”дан кўра “Хетафе” учун хавфли. Жамоа “Валенсия” ва “Кадис” билан бир хил 24 очко тўплаган. “Хетафе” очко йўқотгудек бўлса анчагина қийналиб қолиш эҳтимоли бор. Мазкур учрашувда қандай натижа қайд этилишини эса 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланажак ўйинда билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасида бўлиб ўтган 25 ўйиннинг 9 тасида “Хетафе”, 7 тасида эса “Бетис” жамоаси ғалаба қозонган. Яна 9 ўйинда томонлар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Сидней, Дани Мартин, Борха Иглесиас, Марк Бартра, Виктор Камараса (“Бетис”). Дарио Поведа (“Хетафе”).


1-ўриндаги “Атлетико Мадрид” 11-ўриндаги “Леванте”га қарши

Мазкур ўйин 20 февраль санасида бўлиб ўтади. Нега ҳозирданоқ ўйин санасини айтганимизнинг сабаби бор. Икки жамоа 17 февраль куни 2-турнинг қолдирилган баҳсида майдонга тушишган эди ва ўшанда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди. Ўша ўйинда “Леванте” майдонида бўлиб ўтган, бўлиб ўтиши режалаштирилаётган мазкур учрашув эса Мадридда бўлиб ўтади. Жамоалар ўзаро бир-бирининг ҳолатларини кўриб олишган, демак бўлажак баҳс бироз эҳтиёткорроқ бўлиши мумкин. Ушбу ўйин 20 февраль куни соат 20:15 да старт олади. 

Ўзаро ўйинлар: Жами бўлиб ўтган 32 ўйиннинг 19 тасида “Атлетико Мадрид”, 8 тасида эса “Леванте” ғалаба қозонган. 5 учрашув дуранг билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Эктор Эррера, Тома Лемар, Мусса Дембеле (“Атлетико Мадрид”). Никола Вукчевич, Хосе Кампаня, Гонсала Мелеро, Серхио Постиго, Оскар Дуарте, Шейк Дукуре (“Леванте”).


Мадриднинг “Реал”и “Вальядолид” меҳмони бўлади

Ушбу ўйинда яққол фаворит шубҳасиз “Реал Мадрид”. Жамоа айни вақтда турнир жадвалида 2-ўринда жойлашган. “Вальядолид” эса 18-поғонани эгаллаб турмоқда. Ўтган турда меҳмонда “Эйбар” билан бўлган баҳсда дуранг натижа қайд этган эди “Вальядолид” жамоаси. “Реал” эса “Валенсия”ни мағлуб қилган. Мазкур учрашув “Вальядолид” майдонида бўлишини инобатга олсак жамоада бироз бўлса-да имконият бўлиши мумкин. Ушбу ўйин 20 февралдан 21 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий ўтказилган 96 ўйиннинг 61 тасида “Реал Мадрид”, 15 тасида “Вальядолид” устунликка эришган. Яна 20 баҳс дуранг билан якунига етган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Оскар Плано, Хави Санчес, Кико Оливас, Пабло Эрвиас, Раул Гарсия, Маркос де Соуза, Жавад Эл-Амик (“Вальядолид”). Федерико Валверде, Марсело, Эден Азар, Алваро Одриосола, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Родриго (“Реал Мадрид”).


ПСЖдан қақшатқич зарба олган “Барселона” “Кадис”ни қабул қилади

“Барселона” жамоаси сешанба куни ЕЧЛнинг 1/8 финал учрашувида Франциянинг ПСЖ жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйин айнан Камп Ноуда бўлиб ўтган, қизиғи Ла Лиганинг 24-тур учрашуви ҳам айнан шу стадионда бўлиб ўтади. “Кадис”нинг айни вақтдаги ҳолати мақтанарли эмас, бироқ каталонияликларни руҳий ҳолатини инобатга олган ҳолда ушбу баҳсда яхши натижа учун курашиб кўрса бўлади. Натижа қандай бўлишини эса 21 февраль соат 18:00 да старт оладиган ўйиндан сўнг билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасида бўлиб ўтган 25 ўйиннинг 19 тасида “Барселона”, 3 тасида “Кадис” ғалаба қозонган. 3 баҳсда жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ансу Фати, Серхи Роберто, Мартин Брайтвайт, Жерар Пике, Роналд Араухо, Филиппе Коутиньо (“Барселона”). Аугусто Фернандес, Алекс Фернандес, Карлос Акапо, Йенс Йонссон (“Кадис”).


24-турнинг сўнгги ўйини – “Осасуна” – “Севилья”

Меҳмон жамоа “Севилья” бўлишига қарамай фаворит барибир айнан шу жамоа. 23-турдан сўнг 45 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди жамоа. “Барселона”дан бор-йўғи 1 очко орқада. Севильяликларнинг буёғига хато қилишга ҳақлари йўқ. “Осасуна”да эса вазият бироз бошқача. Айни вақтда 12-поғонада бўлиб турган жамоа ҳисобида 25 очко мавжуд. Ўртамеёналар қаторидан қуйига тушиб кетмаслик ҳаракатида жамоа. Қизиқ томони эса, ўтган турда бу жамоаларнинг иккиси ҳам ғалабага эришишган. Ушбу учрашув эса анчагина қизиқарли бўлиши аниқ. Ўйин 22 февралдан 23 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Жами ўтказилган 96 ўйиннинг 22 тасида “Осасуна”, 34 тасида “Севилья” ғалаба қозонган. 19 учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Дарко Брашанатс, Рубен Мартинес, Горка Сабарте, Чими Авила, Факундо Ронкаля, Хонатан РодриГЭС (“Осасуна”). Хесус Навас, Лукас Окампос, Маркос Акуня (“Севилья”).


Шунингдек, 24-турда қуйидаги ўйинлар ҳам ўтказилади:

20.02  18:00   (Тошкент вақти)  “Эльче” – “Эйбар”

20.02  22:30   (Тошкент вақти)  “Валенсия” – “Сельта”

21.02  20:15   (Тошкент вақти)  “Реал Сосьедад” – “Алавес”

21.02  22:30   (Тошкент вақти)  “Уэска” – “Гранада”

21.02  01:00   (Тошкент вақти)  “Атлетик Бильбао” – “Вильярреал”


Қадрли мухлис, сиз қайси ўйинни томоша қилишни ўзингиз учун режа қилиб қўйдингиз?


Оғабек Самисов тайёрлади 

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика