RU

Последние новости

17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  43 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  7 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  27 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2

Бугунги "жанг" олдидан "Насаф" ва "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги ўзаро ўйинларидан ФОТОМАҚОЛА Новости

Бугунги "жанг" олдидан "Насаф" ва "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги ўзаро ўйинларидан ФОТОМАҚОЛА

Мамлакатимиздаги барча футбол ишқибозлари учун бугун куннинг энг муҳим ўйини сўзсиз "Насаф" - "Пахтакор" беллашуви бўлади.


Олий лига 29-туридан ўрин олган қарама-қаршилик Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги ўзаро тўртинчи тўқнашуви бўлади. Бундан олдинги учта ўйиндан иккитасида қаршиликлар, биттасида эса тошкентликлар ғалаба нашидасини суришган. Қуйида "Насаф" ва "Пахтакор"нинг бу мавсумдаги ўйинларидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Биринчи ўйин
Ўзбекистон кубоги
Нимчорак финал
, биринчи ўйин
"Пахтакор" марказий стадиони
22.05.2017
"Пахтакор" - "Насаф" 0:3
Голлар:
Драган Черан 44 (пен.), Бахром Абдураҳимов 71, Дилшод Хушбаков 89

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Ўша учрашувда "Насаф" "Пахтакор"ни Тошкентда таслим этган эди.

"Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" дарвозасига йўл топа олмаган эди.

Учрашув мана шундай кескин курашларга бой ўтган эди.

Драган Черан беллашувда пенальтидан ҳисобни очгач голни шундай тарзда нишонлаган эди.

Ўша кунги учрашувда энг фаоллардан бири бўлган Бахром Абдураҳимов.

Мақсуд Каримов фамилиядоши Шерзоддан тўпни олиб қўйишга уринаётган вазият.


Иккинчи ўйин
Ўзбекистон кубоги
Нимчорак финал
, жавоб ўйини
"Ғузор" стадиони
30.05.2017
"Насаф" - "Пахтакор" 1:0
Гол:
Бахром Абдураҳимов 64

Тошкентдаги йирик ғалабадан кейин кубокда чорак финал йўлланмаси деярли ҳал қилиб бўлинган эди.

"Насаф" кубокда ҳар икки учрашувда ҳам "Пахтакор"ни мағлуб этган эди.

Қаршидаги стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани учун Ғузорда ўтказилган баҳсда ягона голни Бахром Абдураҳимов киритган эди.


Учинчи ўйин
Олий лига
, 14-тур
"Пахтакор" марказий стадиони
19.06.2017
"Пахтакор" - "Насаф" 2:1
Голлар:
Игорь Сергеев 67, Шерзод Каримов 69 - Фарруҳ Сайфиев 78

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Кубокдаги икки мағлубиятдан кейин Олий лига доирасидаги баҳсда Игорь Сергеев ҳисобни очган эди.

Шерзод Каримовнинг зарбаси эса ўша куни суперголга айланган эди.

Ўша куни "Насаф" дарвозасини қўриқлаган Элдор Суюнов бугун "Пахтакор" ўйинчиси сифатида қайдномадан жой олади.

Сергеев ва Каримовнинг голига Фарруҳ Сайфиев парашут зарбаси билан чиройли жавоб қайтарган эди.

Бугун бизни кескин ва курашларга бой ўйин кутиб турибди. Демак, биргаликда кузатамиз.



Толибжон Қосимов

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика