RU

Последние новости

18:36Суперлига. "Динамо" – "Шўртан". Асосий таркиблар маълум  0 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  0 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:48Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  11 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  3 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  12 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

"Краснодар" стадиони атрофидаги гўзал мармараклар энди йўқ. "Ҳаммасига "моллар" айбдор" Новости

"Краснодар" стадиони атрофидаги гўзал мармараклар энди йўқ. "Ҳаммасига "моллар" айбдор"

Теги :  Краснодар
Бир неча ҳафта олдин "Краснодар" стадиони ҳудудидаги паркда мармарак (шалфей) ўсимлиги туфайли ажойиб маназара ҳосил бўлган эди.

Аренага ташриф буюрган ҳар бир мухлис сиёхранг денгиздан баҳраманд бўлиши мумкин эди. "Краснодар" паркига кириш бепул.



Афсуски, краснодарликлар бу гўзалликдан узоқ вақт роҳатлана олишмади. Душанба куни "Типичный Краснодар" телеграм-каналида сурат пайдо бўлди: Мармаракни ўришмоқда.



Ҳозирча бунинг сабаби аниқ эмас. Аммо олдинроқ ижтимоий тармоқларда парк ташрифчилари селфи учун мармаракни босиб ташлашаётганлари, ўсимликларга зарар келтиришаётгани акс этган фото ва видеолар эълон қилинди.




Ижтимоий тармоқларга жойланган суратлар остида қуйидаги изоҳлар мавжуд:

- "Маданият ва тарбия юқори даражада. Бундайларни деб ҳамма ерда тартибсизлик".

- "Ҳаммасига "моллар" айбдор"

- "Такрорлашдан чарчамайман, йўлларда, паркларда, мамлакатда тартиб истайсизми - унда жарималар миқдорини кўтариб ташланг. Одамлар бошқачасига тушунмайди. Нега Германияда бундай эмас? Бунга маданият эмас, бир неча юз евролик жарималар сабабчи".


Аммо ижтимоий тармоқ вакилларида бошқа тахмин ҳам бор: Мармарак мавсумий ўсимлик, унинг ўрнига бошқа гул экилади.


Нима бўлганда ҳам, "Краснодар" паркида энди сиёхранг денгиз йўқ.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика