RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  9 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  31 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   19 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  311 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Коутиньо: "Барселона" МЮни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан" Новости

Коутиньо: "Барселона" МЮни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Олд Траффорд"да маҳаллий мухлислар менга ва Луис Суаресга хуштак чалишса бундан ҳайрон бўлмайман, чунки биз МЮнинг ашаддий рақиби "Ливерпуль"да тўп тепганмиз. Бундан ташқари, бу яхшироқ ўйнаш истагини оширади. "Ливерпуль" сафида тўп тепганимда, МЮга қарши баҳслар ўзгача аҳамиятга эга эканлигини тушунганман. Бу доимо хотирамда қолади, агар "Барселона" "Юнайтед"ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан.

"Ливерпуль" мухлислари ушбу баҳсда бизни қўллаб-қувватлашади. Аммо улар кейин "Энфилд"да учрашишимизни яхши билишади. У ерда ҳам зафар қучишни хоҳлайман. Яна Ливерпулда ўйнаш - орзу. Аммо тўғрисини айтсам, улар билан финалда ўйнашни истаган бўлардим" - дейди Коутиньо.

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Барселона" ўртасидаги илк ўйин 10 апрель куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 16 апрелда ўтказилади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика