RU

Последние новости

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  7 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади Новости

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади

Айни дамда коронавируснинг асосий ўчоғларидан бири - Италия.

Касалланганлар сони 7900 кишидан ошиб кетди, 450 киши вирусдан вафот этди.

Бу воқеалар фонида Европа топ чемпионатлари орасида италияликлар биринчилардан бўлиб лига баҳсларини тўхтатишга қарор қилишди. Умумий қилиб ҳисоблаганда А Сериянинг ҳар бир турида стадионларга 800 минг киши ташриф буюради, шу сабабли чемпионат тўхтатилиши ҳайрон қоларли воқеа эмас.


"Ювентус" ҳамда "Интер" ўртасидаги учрашув мухлисларсиз ўтди. Криштиану Роналду "кўринмас мухлислар"га беш ташлаб, кайфиятни кўтаришга ҳаракат қилганига қарамай, ўйин ҳудди ўртоқлик учрашувидек ўтди. Футболчи ва мураббийларнинг ҳар бир сўзи эшитилиши - ноодатий ҳолат.


Ҳозир А Серия раҳбарияти ҳеч нарса қила олмайди, чунки вазиятга давлат раҳбариятидагилар аралашган. Италия бош вазирининг шахсан ўзи чемпионат тўхтатилгани ҳақида эълон қилди:


"Бошқа кута олмаймиз. Рақамлар касалланганлар ва вафот этаётганлар сони ошиб бораётгани ҳақида гапирмоқда. Италия фойдасини кўзлаб баъзи ёқимсиз қарорларни қабул қилишимиз керак. А Серия ва бошқа спорт тадбирлари тўхтатилади. Мухлислар буни қабул қилиши керак" - дейди бош вазир.


Сана ҳақида тўхталадиган бўлсак, учрашувлар камида 3 апрелгача ўтказилмайди. Италия клублари еврокубокларда нима қилишни билмай, боши қотган. Масалан, "Ювентус" кейинги сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади. Ҳозирча бу борада аниқлик киритилмаган, аммо катта эҳтимол билан ўйин мухлисларсиз ўтади ёки Туриндан ташқарида бўлади. Энг ҳайратланарли натижа - Франция жамоасининг техник ғалабаси бўлади, аммо УЕФА бу ишга қўл урмаса керак.


Италия клублари уй учрашувларини ўзида ўтказиш масаласини ҳал қилган тақдирда ҳам италияликлар Европада энг кўп азият чеккан клублар бўлишади. Чемпионат тўхтатилгани туфайли улар футболчиларнинг формасини бир ритмда сақлаб тура олишмайди. Италия клублари фақат чет элда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларидан умид қилишлари мумкин.


Яна бир муаммо - А Сериянинг қолган ўйинлари нима бўлади? Чемпионат 3 апрелдан давом этади десак ҳам тақвимни суриш қийин ва лига баҳслари майнинг охиригача якунланмайди. Чемпионат ўйинларини бир неча ҳафтага узайтириш қарори ҳақида ўйлаш нотўғри, чунки бу йил ёзда Европа чемпионати ўтказилади.


Умуман олганда, ҳозирча саволлар кўп, аммо тез орада жавоблар пайдо бўлиши керак. Албатта, хавфсизлик биринчи ўринда, бироқ Италия клублари, мухлислари жуда хафа бўлиши аниқ.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика