RU

Последние новости

05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5

Копа Америкада нега мухлис кам? Новости

Копа Америкада нега мухлис кам?

Копа Американинг биринчи тур учрашувлари якунига етиб, иккинчи тур баҳслари бошланди.

Баъзи жамоалар сифатли ўйин билан хурсанд қилишди, деярли ҳар бир баҳсда шедевр голлар урилди, хатто қизиқарли воқеалар ҳам рўй берди. Бироқ стадионларда мухлислар камлиги ва ишқибозларнинг овози чиқмаётгани ҳаммасини зерикарли турнирга айлантиряпти.


Тўғри, ушбу мусобақа ўйинларига чиқарилган чипталар нархи қиммат, аммо мухлислар камлигига бошқа сабаблар ҳам бор. Бу қанчалик ғалати эшитилмасин, бироқ Америка Кубоги на бразилияликларда ва на бошқа мамлакат вакилларида катта қизиқиш уйғотмаяпти.


Бразилияликлардан бошлаймиз. Кўпчиликнинг фикрича, Бразилия аҳолиси футбол "жиннилари" ва уни ҳар куни кўришга тайёр, аммо аслида бундай эмас. Бразилияликлар футбол ўйнашни яхши кўришади, қайсидир клубни қўллаб-қувватлашади, уларнинг ҳар бири ўзини терма жамоанинг мухлиси деб ҳисоблайди. Лекин бу уларнинг ҳаммаси стадионга боради дегани эмас. Маҳаллий чемпионат ўйинларига ўртача 20 минг мухлис ташриф буюради (ареналар 44%га тўлади) ва айни дамдаги Копада ҳам натижа шундай.

Кўпчилик каби бразилияликларни машҳур номлар қизиқтиради. Бразилия лигасида чемпионлик учун курашаётган икки жамоа учрашуви 10-15 минг мухлис йиғиши мумкин. Аммо уч кун ўтиб бу жамоаларнинг бири дерби ёки Либертадорес кубогининг плей-оффида иштирок этса, ушбу баҳс ангшлаш бўлади ва чипталар қиммат бўлишига қарамай стадион ишқибозлар билан тўлади.


ЖЧ-2014га назар ташлайлик, бу турнир вақтида чипталар ҳозиргидан бир неча баравар қиммат эди, шунга қарамай ҳар бир учрашувга ўртача 55 минг ишқибоз ташриф буюрган. Чунки бразилияликлар бошқа одамлар каби жаҳон чемпионатига бошқача қарашади, бу сайёрамиздаги энг муҳим турнир, лекин Копа Америка ҳақида бундай деб бўлмайди.


Реклама ҳам бунда катта рол ўйнайди. ФИФАнинг рекламага ажратадиган бюджетини КОНМЕБОЛники билан солиштириш мумкин эмас. Жаҳон чемпионати билан ҳаммаси тушунарли, аммо хатто Конфедерациялар Кубоги (ЖЧ репетицияси) ўйинлари 50 мингдан ортиқ мухлисларни йиға олган! Такрорлаймиз, жамоалар машҳурлиги катта рол ўйнайди, бразилияликларга Испания ҳамда Италия ўйинини кузатиш мароқли. Уларга қўшни қитъадагиларни муҳокама қилиш қизиқ эмас.

Четдан келган мухлисларга тўхталамиз. Россияга ўнг минглаб жанубий америкаликлар келганини яхши эслаймиз ва шу жойда мантиқли савол пайдо бўлади: Нега улар ёр юзининг нариги четидаги мусобақага кўпчилик бўлиб боришадию, ўз қитъасидаги турнирда бундай байрам қилишмайди? Гап шундаки, ЖЧга борган кўплаб жанубий америкаликлар яхши пул топишади ва Европа ҳамда АҚШда истиқомат қилишади. Копа Америка уларга қизиқ эмас.


Жанубий Америкалик мухлислар борасида гапирадиган бўлсак, бу ерда ўзгача ньюанслар бор. Улар учун ҳам ЖЧ ҳаммасидан устун. Агар кимдир ўтган йили Россияга борган бўлса, Бразилиядаги турнирга йўл олмаган. Ғалати бўлиши мумкин, аммо ҳақиқатдан ҳам уларга ЖЧ билан солиштирганда Копа Америка қизиқ эмас. Турнир сўнгги йилларда ҳар тўрт йилда, деярли ҳар икки йилда ўтмоқда ва бу ҳам мухлислар ташрифига ўз таъсирини ўтказмоқда. Колумбия ва аргентиналиклар нега Бразилияга боришсин, ахир кейинги йил бу турнир уларнинг майдонларида ўтади. Бундан ташқари яна бир қизиқ сабаб, жанубий америкаликлар бу қитъадаги жамоаларининг ўйинидан зерикишган. Чунки ЖЧ саралашида 10та жамоа 2та даврада ўзаро баҳслар ўтказишади.


Плей-оффда мухлислар оқими кўпаяди, натижада ҳар бир баҳсга ўртача 25 минг ишқибоз ташриф буюради. Сўнгги Копа Америкаларда шундай натижа кузатилган.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика