"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда
22 июл 2024 20:05
Новости
"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда
А Сериянинг янги вакили Артур Мело билан шартнома имзоламоқчи.
А Серияга қайтган "Комо" Туриннинг "Ювентус" жамоаси ярим ҳимоячиси Артур Мелога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Маълум қилинишича, "лариани" аллақачон "кекса синьора"га 27 ёшли Мело трансфери бўйича мурожаат қилган. Музокаралар бошланган. Бразилиялик ярим ҳимоячи "Ювентус" бош мураббийи Тиаго Моттанинг 2024/25 йилги мавсумдаги режаларига кирмайди.
Артур Мело 2023/24 йилги мавсумни ижара асосида "Фиорентина"да ўтказди ва у ерда 46 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии