RU

Последние новости

07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Дастлабки финалчи маълум! Новости

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Дастлабки финалчи маълум!

Қатарда ўтказилаётган клублар ўртасидаги мундиал баҳслари давом этади.

Турнирнинг дастлабки ярим финал ўйини ниҳоясига етди. Унда Бразилиянинг "Палмейрас" клуби Мексиканинг "Тигрес" жамосига имкониятни бой бериб қўйди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол Андре-Пьер Жиньякнинг номига ёзилди. Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ўйиннинг 54-дақиқасида бразилияликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, "Тигрес"ни финалга олиб чиқди.

Маълумот учун, финал йўлланмасини берадиган 2-чипта бугун Мисрнинг "Ал Аҳли" ҳамда Германиянинг "Бавария" жамоалари ўртасида ўйналади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.

Палмейрас (Бразилия) – Тигрес (Мексика) 0:1

8 февраль, 23.00, «Education City Stadium»

Гол:

0:1 – 54, пенальти Жиньяк.

Палмейрас – Уэвертон, Маркос Роша (Майке, 72), Луан, Винья, Гомес, Габриэл Менино (Виллиан, 62), Данило (Мело, 57), Зе Рафаэл (Патрик де Паула, 57), Рафаэл Вейга (Скарпа, 73), Луис Адриано, Рони.

Тигрес – Гусман, Сальседо, Рейес, Родригес, Дуэньяс (Меса, 86), Рафаэл Кариока, Писарро, Акино (Сьерра, 90), Киньонес (Фульхенсио, 87), Гонсалес, Жиньяк.

Огоҳлантиришлар:

Габриэл Менино (32), Акино (45), Луан (52), Гусман (84).

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика