Клозе: "Мен биладиган футбол энди йўқ, ҳозиргилар бошқа нарсалар ҳақида ўйлашади"
06 окт 2023 09:35
Новости
Клозе: "Мен биладиган футбол энди йўқ, ҳозиргилар бошқа нарсалар ҳақида ўйлашади"
"Бугун ёш футболчилар бошқа нарсалар ҳақида ўйлашади. Мен болалигимда фақат машғулотлар ўтказиб, ўзим севадиган спортда натижа қилиш ҳақида ўйлардим.
"Лацио"да ва миллий терма жамоада жароҳатлардан қочиш учун ҳар бир машғулотдан сўнг муз тўла ваннага тушардим. Аммо ёш футболчилар буни исташмасди.
Мен машғулотлардан сўнг тўпларни қопга йиға бошласам, улар олдимга келиб: "Бундай қилишни сизга ким айтди?" дейишарди. Мен эса уларга қарата: "Сен 20 ёшдасан. 60 ёшлик ишчига ёрдам бера олмайсанми?" дердим.
Бутсаларнинг пайпоқларга мос келиши уларни ўйлантирмайди. Мана нима учун мен "стоп" дедим. Мен билган футбол энди йўқ. Бугунги ёш футболчилар илк навбатда автомобиллар, ҳомийлар билан шартномалар ва янги бутсалар ҳақида ўйлашади. Шулардан кейингина футбол ҳақида ўйлашади. Улар учун имидж - энг асосийси. Мен учун эса ҳақиқий футбол энг муҳими эди", - деди Мирослав Клозе.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии