RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Клопп: “Омад келмади” Новости

Клопп: “Омад келмади”

АПЛ 3-турида “Манчестер Юнайтед”га учралган мағлубиятдан кейин “Ливерпуль” устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Улар ўйин стартини жуда агрессив бошлашди ва кейин нима бўлиши аниқ эди. Баҳс бошида тажовузкор ҳаракат қилиб, дарвоза устунини пойлашди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин эса устунликни ўз томонимизга оғдирдик ва хоҳлаганимизча ўйнадик. Баъзи вазиятларда омадимиз келмади, танаффусгача ҳисобни тенглаштирсак зўр бўларди.

Ўтказиб юборилган иккинчи гол ҳам бизга ёрдам бермади, голимиздан кейин эса ўйин қизғин кечди. Албатта, бу биз кутган натижа эмас.

Хотиржам ҳаракат қилиб, “Манчестер Юнайтед”га қарши сафардаги ўйинда ақл бовар қилмас даражада кўп зарба бердик. Бироқ, бундай вазиятлардан фойдаланиш керак. 2-таймда Де Хеа фантастик сейв кўрсатди.

Идеалимиздаги ўйинни намойиш этолмадик, 100 фоизга тайёр эмасдик. Иккинчи жамоа ролида бўлишимиз керак эди ва бу биз истаган ҳолат эмас. Рақибнинг қарши ҳужумга ўтишга қодирлигини ҳисобга олсак, бу қийинроқ кечди.

Иккинчи голни қабул қилиш қийин. Бизда бу ҳафта ихтиёримизда 14-15 ўйинчи бор эди ва энди улар жароҳат олмаганига ишонч ҳосил қилишимиз лозим.

Ғалаба қозонишимиз керак эди. Биламан, аҳмоқона эшитилмоқда, аммо менга шундай туюлди.

Ҳозирги вазиятимиздан хавотирдаман, аммо буни шундай қабул қилиш керак”, дейди Клопп.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика