Клопп нега "Ливерпуль" Коутиньони ортга қайтармаганини айтди
09 авг 2019 14:39
Новости
Клопп нега "Ливерпуль" Коутиньони ортга қайтармаганини айтди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликлар "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони нега ортга қайтармаганликларини айтиб ўтди.
- "Барселона"га қаранг. Бу бир вақтнинг ўзида 6 ёки 7 йил ўйинчиларни тўплаш ва уларни сақлаб қолишга қодир бўлган ажойиб жамоа. Бу муваффақиятнинг калитидир. Улар таркибда жамоа фалсафасига мос тушадиган ўйинчиларни ушлаб тура олади.
Бизда ҳам яхши жамоа бор ва биз чемпионликка давогарлар билан тўла бўлган лигада бирлашишимиз керак. Бизга бирор жойга бориб вақтни ўтказишни хоҳлайдиган ўйинчиларнинг кераги йўқ, - дейди Клопп.
Коутиньо 2013-2018 йиллар давомида мерсисайдликлар таркибида ўйнаганидан сўнг "Барселона"га ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" якунланган мавсум Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии