RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  10 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  35 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   25 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  361 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  7 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади" Новости

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида содир бўлган вазиятларга изоҳ берди.

Немис мутахассисининг фикрича, ҳакамлар Муҳаммад Салоҳ ва Лорис Кариусга жароҳат етказган Серхио Рамосни жиддийроқ жазолаши керак эди.

"Яна шу ҳақида гаплашамизми? Бундай нарсаларни муҳокама қилишни ёқтирмайман, бироқ агар вазиятларни қайта кўриб чиқсак, қоидабузарлик жуда қўполдек туюлади.

Милорад Мажич (Чемпионлар лигаси финалини бошқарган ҳакам) жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарди ва бу финал мундиал учрашувлари фонида унутилиб кетди. Ҳозир бизнинг ўйинни камчилик эсласа керак. Аммо фикримча, бундай вазиятларда яхшироқ ҳакамлик қилиш керак. Агар видеоассистент тизими бўлса, ундан фойдаланиш керак.

Келажакда яна шундай вазиятлар бўлишини билмайман, бироқ Рамоснинг Лорис Кариус юзига берган зарбасини эслаш мумкин. Бундан ташқари, Серхио Рамос кураш ҳаракати билан ҳужумчимизни тўхтатди. "Реал" шундан сўнггина ғалабага эришди.

Рамоснинг ўйиндан кейинги гаплари ёқмади. У аҳамиятли ҳеч нарса содир бўлмаганини айтди. Қандай қилиб ҳеч нарса бўлмаслиги мумкин? Бундай ҳаракат қилиш нотўғри" - дейди Клопп.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика