RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  21 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  2 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  589 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  4 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

Ким келса ҳам тезроқ келсин... Новости

Ким келса ҳам тезроқ келсин...

Сал аввалроқ ЎФФ сайти миллий терма жамоамизни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини маълум қилди.

Рўйхатдан ўрин олган мураббийларнинг ҳаммаси хорижлик. Бу кундек равшан, негаки терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи хорижлик мутахассис бўлади. 

Кенгайтирилган рўйхатдан Дан Петруску (Руминия), Славолюб Муслин (Сербия), Миодраг Радулович (Черногория), Анджелио Алессио (Италия), Бернд Шторк (Германия), Бранко Иванкович (Хорватия), Славен Билич (Хорватия), Вальтер Маццари (Италия), Берт ван Марвейк (Голландия) кабилар ўрин олган. 

Ушбу хабар вақтида чиққани яхши бўлди, негаки кўпчилик ишқибозлар томонидан терма жамоамиз бош мураббийи масаласи нима бўлди, ўзи номзодлар борми каби саволлар тинмай янграётганди. Шундай экан, энди бемалол айтсак бўлади, ҳар ҳолда номзодлар бор, энди гап бош мураббийни аниқлаб олишда.

Терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи айнан шу рўйхатдагилардан бири бўладими ёки умуман бошқа одамми, бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Чунки футболда исталган воқеа юз бериб қолиши мумкин. Балки рўйхатда бўлмаган умуман бошқа шахс терма жамоамизни бошқариши мумкин. 

Бизни эса янада кўпроқ қизиқтираётган масала шу: ким бўлса ҳам тезроқ кела қолса яхши. Аммо гап бу ерда шошма-шошарликка йўл қўйиб, дуч келган мураббийни олиб келиш ҳақида кетмаяпти. Фақат янги мураббий йил охиригача аниқ бўлса яхши бўларди. 

Чунки мавсум тугаяпти ва декабрь ойида тўлиқ кейинги йил режасини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Тақвим тузилаётганда эса бош мураббий ҳам шу ерда бўлгани маъқул. У тақвим билан танишади, ФИФА кунларига қарайди, терма жамоамизнинг Осиё чемпионатигача тайёргарлик режасини белгилаб чиқади. 

ЎФФ бош мураббийсиз ҳам кейинги йил тақвимини тузади, лекин мураббий кейинроқ тайинланса балки унга қайсидир кун керак бўлиб қолиши мумкин, бу эса олий лига тақвимида яна ўзгариш бўлишига сабаб бўлади. Шу боис биз хоҳлардикки, ЎФФ тезроқ бирорта мураббий билан шартнома имзолаб, 2018 йил тақвимини ва тайёргарлик режаларини биргаликда тузиб чиқса. 

Янги мураббий учун жамоанинг Осиё Кубогига ҳозирлик жараёнини белгиланган тартиб асосида тузиб чиқиш бирламчи иш ҳисобланади. Бу таркиб ва тактикани аниқлаб олишдан ҳам муҳим. ЎФФ айнан кимни олиб келиши ҳозирча маълум эмас. Фақат ЎФФ ўз талабларига мос келадиган мураббийни қидираётганини биламиз. 

ЎФФнинг талаблари қандай билмади-гу, лекин мухлислар талаби кундек равшан: келаси йил БААда ўтказиладиган Осиё Кубогида камида ярим финалга қадар етиб бориб, ҳеч бўлмаганда учинчи ўрин билан қайтиш. 2022 йилги жаҳон чемпионатигача ҳали анча вақт бор, шу боис футболда бирданига олдинга катта сакраш қилмасдан ҳар бир ишни босқичма-босқич амалга оширган маъқул.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -129   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика