RU

Последние новости

09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  1 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  15 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  3 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  2 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  11 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  10 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  14 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  6 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1

Кичик Гигант - Филипп Лам! Новости

Кичик Гигант - Филипп Лам!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган Филипп Лам ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.


Филипп Лам - 1983 йилнинг 11 ноябрида Мюнхенда туғилган. Германиялик футболчи. Ҳимоячи ва ярим ҳимоячи. "Бавария" жамоаси сардори. Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ва вице-чемпиони.

Филипп 5 ёшлигида отаси уни маҳаллий футбол мактабига етаклаб боради. 11 ёшида эса Бавариядаги машҳур академия аъзосига айланади. Болалар бўлими мураббийи Ян Пинта йигитчани истеъдодини пайқай олган. Умуман, Ламни кўрган исталган мураббий унинг келажакда ажойиб футболчи бўла олишини айта оларди. Филипп икки маротаба, 2001 ва 2002 йилларда ёшлар Бундеслигаси ғолибига айланади. Иккинчи йилги ғолибликда Филипп жамоа сардори бўлган. Ўша йилги таркибда Бастиан Швайнштайгер, Андреас Оттль, Кристиан Лелль ва Петр Траховски каби футболчилар бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Клубдаги фаолияти

"Бавария"

Ёшлар жамоасидаги ўйинлари орқали Филипп Оттмар Хитцфельд назарига тушади. У футболчида асосий таркиб ўйинчисига мос бўлган сифатларни кўради. 2002 йилнинг 13 ноябрида у илк маротаба "Бавария" асосий таркибида майдонга тушади. Унинг дебюти Чемпионлар Лигаси доирасида "Ланс"га қарши ўйинга тўғри келган. Ўшанда у ўйин сўнггида, 90-дақиқада Маркус Фойльнернинг ўрнига майдонга тушганди.

У ёшлар таркибида таянч ярим ҳимоячиси, ўнг қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячи позицияларида ўйнашга улгурган. Ўзи учун эса қанотларда ўйнашни қулай деб ҳисобларди. "Бавария-2"да у ҳужумларга қўшилиб кета оладиган қанот футболчиси бўла олди. Ўша вақтда "Бавария" ҳимоясининг ўнг қанотида Вилли Саньол, чап қаноти эса Биксан Лизаразю томонидан "брон" қилинганди. Шу сабабли ҳам, у "Штутгарт"га ўтиб кетишга мажбур бўлади.

"Штутгарт"

2003 йилнинг ёзида Лам ижара асосида "Штутгарт"га кўчиб ўтади. Аввалига у Андреас Хинкелга ўринбосар сифатида кўрилганди. Бироқ, бош мураббий Феликс Магат ундан бошқа позицияда фойдаланишга қарор қилади.

2003 йилнинг 3 августида у Бундеслиганинг биринчи турида "Штутгарт" сафида дебют қилади. Ўша мавсумда у 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол кирита олган. Чемпионлар лигасида эса 7 та ўйин ўтказган.



Иккинчи мавсум эса бироз оғирроқ ўтади. Евро-2004дан сўнг унга тикланиш учун вақт камлик қилади. Уни устига янги бош мураббий Маттиас Заммер қаҳрамонимизга кўп ҳам ишонч билдиравермайди. Ўша йили у 16 та ўйинда майдонга тушганди. 2005 йилнинг январида у ўнг оёғидан жароҳат олди ва шу билан 9 апрелда майдонга қайтди. Орадан бир ой ўтиб у тиззасидан жиддий жароҳат олади. Шу тариқа, Ламнинг "Штутгарт"даги фаолиятига якун ясалади.

"Бавария"

2005 йилнинг июлида Филипп "Бавария"га қайтади, лекин оғир жароҳатдан сўнг тикланишга улгурмайди. Шу тариқа у 19 ноябрдагина майдонга туша олади. Биксант Лизаразю кетганидан сўнг у "Бавария" ҳимоясининг ҳақиқий қиролига айлана бошлайди.

Ўз вақтида Филипп Лам Бундеслиганинг энг қиммат ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

2017 йилнинг 18 апрелида Филипп ЕЧЛда "Бавария" сафидаги сўнгги ўйинини ўтказди. Ўшанда мюнхенликлар "ЕЧЛ доирасидаги ўйинда "Реал"га 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйгандилар.

Лам Оливер Кандан сўнг "Бавария"нинг "Шон-шуҳрат зали"га киритилган илк ўйинчи бўлди.

Бундеслигада эса "Фрайбург"га қарши ўйин унинг "Бавария" сафидаги сўнгги ўйини бўлди.

Терма жамоа

2004 йилнинг 18 февралида илк маротаба Германия терма жамоаси сафида майдонга тушади. Евро-2004 иштирокчиси. Германияда бўлиб ўтган ЖЧ-2006 да бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, ўша Мундиалнинг илк голига муаллифлик қилган. Евро-2008 кумуш медали соҳиби. Ярим финалда Туркия терма жамоаси дарвозасига гол киритган ва "немис машинаси"ни финалга йўлланма олишига ўзининг катта ҳиссасини қўшган. ЖЧ-2010 бронза медали соҳиби. 2014 йилги ЖЧда ғолиб бўлганидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган.



Шахсий ҳаёти

2010 йилнинг 13 июлида у ЖЧдан қайтганидан сўнг дугонаси Клаудия Шаттенбергга уйланади. Тўй Мюнхендан 25 км узоқликдаги Айинг шаҳарчасида бўлиб ўтган. Ушбу маросимга шаҳар мери Йоханн Айхлер ташриф буюрганди.

2012 йилнинг августида эса жуфтлик ўғиллик бўлади. Чақалоққа Юлиан деб исм қўядилар.

Эришган ютуқлари

Жамоавий

"Бавария"

Германия чемпиони (9): 2003, 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017.

Германия кубоги соҳиби (7): 2003, 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2016

Германия лигаси кубоги соҳиби: 2007

Германия суперкубоги соҳиби: 2010, 2012, 2016.

УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби: 2012/13

УЕФА Чемпионлар лигаси финалчиси: 2009/10, 2011/12.

УЕФА суперкубоги соҳиби: 2012/13

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби: 2013


Терма жамоада:

Германия

ЖЧ бронза медали соҳиби: 2006

ЖЧ бронза медали соҳиби: 2010

Европа чемпионати кумуш медали соҳиби: 2008

Европа чемпионати бронза медали соҳиби: 2012

Жаҳон чемпиони: 2014


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика