RU

Последние новости

20:28Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  34 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Киберспорт. "Лочинлар" Александр Костилевга ойига 1 млн. доллар тўлайди Новости

Киберспорт. "Лочинлар" Александр Костилевга ойига 1 млн. доллар тўлайди

19 февраль куни нафақат Counter-Strike, балки киберспорт оламининг энг машҳур инсонларидан бири Александр "s1mple" Костилев фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттириши маълум бўлди.

Дунёнинг энг бой клуби сифатида танилаётган "Falcons" ("лочинлар") киберспорт оламининг энг машҳур ўйинларида ўзининг жамоаларини шакллантиришда давом этмоқда. Улар футболдаги каби ҳар бир ўйин учун энг кучли ва энг машҳур киберспортчиларни йиғиб, жамоа тузишмоқда.


Counter-Strike таркибини максимал даражада кучайтиришни истаган "лочинлар" 2023 йилнинг охирида кўплаб кучли киберспортчиларни ўз сафига чақирди ва жуда катта маошлар таклиф қилди. Уларнинг сўнгги трансфери киберспорт оламининг ёрқин юлдузи Александр "s1mple" Костилев бўлди. NAVI сафидаги супер ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг меҳрини қозонган s1mple фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттиради. У жонли эфир пайти янги клубида қанча маош олишини айтди:

"Falcons" даги маошим? Ойига 1 млн. доллар. Ўзимни киберспортчи эмас, футболчидек ҳис қиляпман" - дейди Александр Костилев.

Саудия Арабистонининг "Falcons" жамоаси 2024 йилнинг 10 февралида якунланган IEM Katowice турнирида 3-4-ўринни эгаллаб, 80 000 долларни қўлга киритган эди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика