RU

Последние новости

21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  0 21:00Миллатлар лигаси. Хорватия — Шотландия ва Болгария — Люксембург ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  33 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  3 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  35 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  12 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  5 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  7 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  7 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4

"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади Новости

"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ўртасида  футбол мусобақалари ва фестиваллар ташкил этилмоқда.

2018 йилда бутун республика бўйлаб 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.  

“Келажагимиз умидлари” деб номланган футбол фестивали 18 январдан бошлаб бутун водий бўйлаб старт олади. Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан бошланадиган ушбу фестивалда ҳар бир вилоятда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400 нафардан болалар қатнашади.

Айтиш керакки, “Келажагимиз умидлари” фестивали водийдан бошланиб, бутун республика бўйлаб давом этади.  Фестивал давомида  иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинади.

Қуйида "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали январь ойида қайси ҳудудларда бўлиб ўтиши кўрсатилган:

Андижон вилояти – 18-21 январь

Фарғона вилояти – 20-23 январь

Наманган вилояти – 20-23 январь

Хоразм вилояти – 27-30 январь

Қорақалпоғистон Республикаси – 28-31 январь

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика