RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  10 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  35 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   25 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  363 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  7 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Карвахал “Реал”нинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди Новости

Карвахал “Реал”нинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

“Реал” ҳимоячиси Даниэль Карвахаль собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини солиштирар экан, “Реал”нинг тарихдаги энг яхши футболчиси ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Ўйлашимча, Месси ва Роналдуни солиштириш жуда қийин. Гарчи бу иккала футболчи ҳужум чизиғида ўйнасада, иккалови ҳам энг кучлилар орасида кучлиси ҳисобланса ҳам, улар турличи ўйин намойиш этишади. Месси- футбол учун катта ишни амалга ошираётган футболчи. У майдонни яхши кўра олади, ажойиб дриблингга эга, доим бўш зоналарни қидиради ва ажойиб тўп узатишларни амалга оширади.

Роналду ҳам ҳужумчи учун барча хислатларга эга футболи. Жарима майдончаси ичида гол уриш учун барча ишни бажаради ва мақсадига эришади. Улар турли хил услубга эга футболчилар.

Роналду Мессига нисбатан чаққонроқ ва тезроқ ҳаракат қилади. Месси эса хотиржам тўп тепиб, мақсадига эришади.

“Реал” тарихидаги энг яхши футболчи? Рауль. Ундан ўрнак оладиган жиҳатлар кўп. У жамоавий футболчи. Рауль барчасига тинимсиз меҳнати эвазига эришган. Уни тезкор, дриблинг устаси ёки бош билан ҳаммадан яхши ўйнай олади деб айтиб бўлмайди. Аммо у ҳаммасини тўғри бажарарди. Унинг киритган голлари ва умуман унинг Мадрид клубида қайд этган натижалари гапларимнинг исботи бўла олади”, дейди Карвахаль “beIn Sports»га берган интервьюсида.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика