RU

Последние новости

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

Жованни Трапаттони: “Ювентус” охиригача курашади” Новости

Жованни Трапаттони: “Ювентус” охиригача курашади”

Италиялик машҳур мураббий Жованни Трапаттони “Ювентус” тарихида муҳим из қолдирган мутахассислардан бири саналади.


У ўзининг автобиографик асари “Non dire gatto”нинг тақдимот маросимини Турин шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Китобнинг тақдимот маросимида у бир қатор саволларга жавоб қайтарди.


- Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Чунки айнан шу ерда ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзаларни ўтказганман. Кўпчилик билмайдиган мураббий эдим, лекин Бонипертининг кўмаги билан жаҳонга номим танилди, - дея гап бошлади Трапаттони.

- Бир неча кундан кейин сиз Қитъалараро Кубок қўлга киритилганининг 30 йиллигини нишонлайсиз. Бу сизнинг энг катта ғалабангиз бўлганми?

- Ҳа. Ўша ютуқ “Юве”ни эришилган барча муваффақиятлардан кейин жаҳон тахтига қайтарганди. Ғалабани жуда қадрлайман. Гарчи, Токиога “Эйзел”даги фожиадан кейин йўл олган бўлсак ҳам. Бироқ менга бир неча ой ичида фаолиятимдаги энг ёрқин ва энг қора лаҳзаларни бошдан кечирганимни тан олиш жуда қийин бўлган.

- “Юве” ва Турин сизга нималар берди?

- Ҳамма нарсани. Фақат шуҳрат эмас, балки пойдевор ҳам. Бу менга Германия, Австрия ва Португалияда ўзимни тутиб қолишга ёрдам берди. Бу ерда истаган жойимга кетишга ва ўз кучимга ишонишга ёрдам берган нарсага эга бўлдим.

- “Милан”дан “Ювентус” тарихига кирган бошқа бир мураббий ташриф буюрди. Аллегри сизни ажаблантирдими?

- Йўқ, у миясини яхши ишлатади ва ўйинчилик давридаёқ бу яққол кўзга ташланиб турарди.

- Уни “Кальяри”да шуғуллантиргансиз.

- Бир неча ой. Унинг “Юве”да ишлари юришаётганидан хурсандман. Дебют мавсумдаёқ Италияда барча мусобақаларда зафар қучиш ва Чемпионлар Лигасида финалгача етиб боришни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

- Бироқ танқид йўқ бўлмади. Нега?

- Жамоани ғалабалар тўлқинида қабул қилиб олсанг, осон бўлмайди. Агар юқорида бўлмасанг, “Юве” атрофида ёқимли бўлмаган ҳолат юзага келади. Лекин тизим ва жамоа характери ҳамиша ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Буни ўйинчиларнинг вазифасига нисбатан муносабатида кўряпман. Аллегрига қойил, у ақлли инсон эканлигини кўрсатмоқда.

- Нега “Ювентус” Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйнаяпти, бироқ чемпионатда бунинг акси содир бўляпти? Аввал бунинг тескариси бўларди.

- Бундан қочиш имконсиз эди. “А” серияда жамоага қарши кайфият юзага келган. Нафақат рақиблар, балки лига атрофидаги ҳолат ҳам “Юве”га таъсир ўтказяпти.

- Бунга қандай муносабатда бўлиш керак?

- “Ювентус”да бунга қарши чақилмас ген мавжуд. Шу сабабли у охиригача курашади.

- Пешқадамлардан ортда эканига қарамай, жамоада чемпионликка имконият борми?

- Ҳа, чунки мавсум энди қизиган палласига кириб бормоқда. Рақобатчилар ўртасида кам бўлмаган ўзаро учрашувлар бор. Чемпионлик тақдири ноябрда эмас, март ойида ҳал бўлади. Курашга қайтиши учун “Юве” натижаларга эришиши зарур.

- Аллегрининг қўшимча қуроли нима бўлиши мумкин?

- Мората ва унинг голни сезиш қобилияти.

- Агар Еврокубокларда 1:6 ҳисобида мағлубиятга учрасангиз нима деган бўлардингиз?

- Барча ғазабни ижобий тарафга қаратишдан бошлаган бўлардим. Жамоанинг ғурури ўзини билдириши керак: нафақат ишқибозлар ёки мураббий, балки ҳар бир футболчи топталди.

- Нега Римда мураббий бўлиш қийин?

- У ерда муҳит оғир. Шунинг учун ҳеч қачон Рим ёки Неаполда ишлашни хоҳламаганман. Йиллар давомида таклиф қилишган. Хотиним римлик бўлгани учун бундан фойдаланишга уринишган. “Совуқ” Турин яхшироқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика