RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  16 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги барча вазирлик, идора ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимларини соғлом турмуш тарзига чорлайди Новости

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги барча вазирлик, идора ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимларини соғлом турмуш тарзига чорлайди

Мусобақа Низомига кўра иштирокчиларнинг ёши чегараланган, яъни мусобақаларда фақат 30 ёш ва ундан юқори бўлган ходимлар қатнашиш ҳуқуқига эга.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш, қолаверса 2019 йил 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик, идора ва ташкилотлар миқёсида спортни кенг оммалаштириш чора-тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида барча вазирлик, идора ва ташкилотлар (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ташқари)нинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол ва волейбол бўйича “Мустақиллик кубоги” спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра эркаклар футбол мусобақаларида, аёллар эса волейбол мусобақаларида ғолиблик учун ўзаро баҳслашади. Мусобақа Низомига кўра иштирокчиларнинг ёши чегараланган, яъни мусобақаларда фақат 30 ёш ва ундан юқори бўлган ходимлар қатнашиш ҳуқуқига эга.

Мусобақанинг финал босқичи спорт байрами тарзида ташкил этилиб, якунда барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика