RU

Последние новости

13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  25 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  7 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   14 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  32 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  20 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0

Жимгина бошлаб олгандик, жимгина давом этамиз (Мулоҳаза) Новости

Жимгина бошлаб олгандик, жимгина давом этамиз (Мулоҳаза)

Бугун олий лигада иккинчи давра баҳсларига старт берилади.

Биринчи давра ўйинларини бир амаллаб ўтказиб олдик. Кўп ўйинлар ўз вақтида ўтказилган бўлса, қайсидир баҳслар бошқа кунга кўчирилди, лекин иккинчи даврагача ҳамма ўйинлар ўтказилди ва шуниси ҳам кишини хурсанд қилади. Ўз кузатувларимдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкин, бизда ҳар йили олий лига, биринчи лига ёки Ўзбекистон кубоги жимгина бошлаб жимгина давом этади ва жимгина тугайди. Ва гўёки шундай бўлиши керакдек. 

Шу боис ҳам мусобақаларни ташкил қилувчи ва ўтказувчи ташкилот (ПФЛ) ОАВ ҳамда мухлислар томонидан кўп танқид қилинади. Ҳар қандай мусобақани аввало мусобақа ўтказувчи ташкилот зўр бериб тарғиб қилмас экан, жимгина ўтиб кетаверади. Айтиш мумкинки, доимий танқидлардан биз ҳам чарчаганмиз, биз ҳам ўз соҳамиздан келиб чиққан ҳолда футбол ривожига ҳисса қўшсак деймиз. Ўзбек футболи нашрларда, интернет сайтларда теран ёритилишини истаймиз, аммо қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, ПФЛдан ҳам ташаббус бўлиши лозим. 

Биз нимани хоҳлаймиз? Кўп нарсани эмас. Ва биз хоҳлаётган нарса ПФЛ учун хамир учидан патир дегандек гап. Аввало хоҳлардикки, ПФЛ олий лига ва кубок ўйинларни ўтказувчи ташкилот сифатида биринчи давра ўйинларини таҳлил қилса. Айрим идораларда ҳафтанинг душанба кунлари икки-уч соатлик мажлислар бўлади, бунда ўтган ҳафта якунлари ва янги ҳафта режалари муҳокама қилади. Шунга ўхшаб ПФЛ ҳам йилда икки-уч марта катта йиғилиш қилса бўлади-ку: айтайлик, йил бошида, биринчи даврадан кейин ва йил охирида. 

Йил бошидаги йиғилиш қандай бўлди? Ўтган мавсум якунлари наридан бери гапирилди ва кейинги мавсумга қуръа ташланди. Нима учун ўйинлар атрофлича таҳлил қилинмайди, нима учун жамоалар иштироки баҳоланмайди, нима учун келишилган ўйинлар ҳақида сўз бормайди, нима учун соҳа мутахассислари минбарга чиқиб ҳисобот беришмайди, нима учун мураббийлар, клуб раҳбарлари фикри тингланмайди, нима учун биз жимгина келиб жимгина кетаверамиз? 

Бу йил ҳам шундай давом этяпти. Биринчи давра тугаганига қанча бўлди? Нега ўйинлар таҳлил қилинмади, ҳакамлар иши-чи? Нега бошқа соҳадагилар, керак бўлса, ҳоким ва депутатлар ОАВ орқали халққа ҳисобот бераётган бир пайтда футбол жим ўтирибди? Аслида спорт бошқа соҳалар учун ўрнак бўлиши керак эмасми? Қанийди бизда ҳам ўйинлар таҳлили фақат журналистларнинг тўрт қатор ёзгани билан чекланиб қолмаса, биз аввало мутахассис ва мураббийларни эшитишни хоҳлаймиз. Ҳеч бўлмаса олти ойда бир марта ҳисобот бериш қийинми? 

Фақат бош мураббийлар эмас, ҳар бир клубдаги жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар, дарвозабонлар мураббийи, шифокорлар керак бўлса массажчилар ҳам гапирсин, футбол мактаблари раҳбарлари чиқиш қилсин, ким қандай ишлаётгани борасида семинарлар ташкил қилиб ўзаро фикр алмашилса бунинг нимаси ёмон. Бизда бир мураббий бошқа жамоадаги ҳамкасбини фақат ўша жамоа билан ўйин куни кўради, бу етарлими? Стадионда кўргани билан ниманиям гаплашарди, ахир ҳамма ўз ўйини билан банд бўлса. 

Бу томонлама ОФКга тан бермай иложимиз йўқ. Ташкилот йилда бир марта бўлсаям катта семинар ташкил қилади. Қолаверса, йил давомида навбати билан шифокорлар, дарвозабонлар мураббийлари, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун турли тадбирлар ташкил этиб келади. Ҳакамларни-ку йилда икки-уч бор йиғади. Бизда биринчи даврада ҳакамлар қандай ишлади, ана уларга масъул Бобур Ҳайдаров билан Ноил Лутфулин гапиришсин, келишилган ўйинлар кузатилдими, марҳамат сўз сизга - Аҳрол Иноятов. Стадионлар талабга жавоб берадими, бунинг ҳам ўз жавобгари ҳисобот берсин, ўйинлар савияси ошдими ё тушдими, бу борада Фарҳод Магометовдан эшитсак бўлади. 

Лекин биз ундай қилмаймиз, биз жимгина ўйинларга бориб юраверамиз. Биз олий лига қандай ўтаётганини ўз билганимизча таҳлил қиламиз. Имкон бўлганда ўйиндан кейин мураббийга икки-уч савол бериб қўямиз. Лекин йиғилиб атрофлича муҳокама қилмаймиз. Мана шу фикрлардан келиб чиқиб Ўзбекистонда футбол ўзи нима деган савол юзага келади. Бизда футбол нима - спортми, шоуми ё касбми? Шоу эмаслиги турган гап, чунки тарғибот паст, спорт десак футбол атрофида ҳам турли тадбирларни ташкил этса бўлади, лекин бундай қилаётганимиз йўқ. Яхшиси касб дея қолайлик. Ҳамма ишлагани учун ойлик оляпти. Футбол футболда ишлаётганлар учун касб даражасига чиқиб бўлган. Худди одамлар 9:00дан 18:00га қадар ишда бўлиб жим ўтириб ишлайдигандек, футбол ҳам аста-секин шунга яқинлашмоқда. Биз эндиликда футболга касбга қарагандек қарайдиган бўлиб қолдик. 

Бу ўринда клубларни бироз мақтаб кетмай иложимиз йўқ, негаки ҳар клуб ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда мавсум аввалида ва иккинчи давра олдидан янги футболчиларни таништириш орқали бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилиб келяпти. Аммо барибир мусобақа ўтказувчи ташкилотдан садо чиқмас экан, бирёқлама иш билан нимадир ўзгариб қолмайди. 

Бу мақоладан кўзланган мақсад нима? Мақсад шуки, ПФЛни ишламасликда айблаш ёки танқид қилиш эмас, балки футбол тарғиботи учун янада ғайрат кўрсатишга ундаш. Чунки аввало ички чемпионат уларнинг юзи, биз олий лига ва кубок баҳсларига қараб ПФЛга баҳо берамиз. Ўзбек футболи ривожи учун фақат журналистларнинг мақола ёзиши ёки гапириши камлик қилади, токи соҳа мутахассисларидан гап чиқмас экан, ҳаммамиз жим келиб жим кетаверамиз. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика